Жорий йилда Бизнес-омбудсман томонидан давлат органларининг қарийб 700 нафар ходимига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилдиБу ҳақида Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга комплекс ёндашув: бизнеснинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ва давлат назоратини ислоҳ қилиш” мавзусидаги форум доирасида маълум қилди.
2021 йилда Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат органларининг мансабдорларига нисбатан 2 000 мингга яқин таъсир чоралар қўлланилганлиги, шу жумладан 1 600 нафар давлат идораларининг ходимларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилганлиги Д. Касимов томонидан маълум қилинди.