Бекчанов Сирож Бозор ўғли «Ўзатом» агентлиги ҳузуридаги «Атомчилар шаҳарчасини қуриш дирекцияси» давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
Сирож Бекчанов Урганч давлат университетини тамомлаган бўлиб, шу вақтга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг қуриш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ушбу дирекция Жиззах вилоятининг Фориш туманида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши муносабати билан соҳага жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий уй-жойлар, ижтимоий ҳамда инфратузилма объектларини барпо этиш вазифаларини амалга оширади.


