Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 2026 йилнинг 1 ноябрига қадар узайтирилди.

Ушбу тартиб бакалаврият ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, шунингдек, ўқиши кўчирилган ёки қайта тикланган талабаларга татбиқ этилади. Белгиланган муддатгача базавий контрактнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган (супер) контрактнинг эса камида 50 фоизи тўланиши талаб этилади.

Шунингдек, жорий ўқув йилидан эътиборан давлат ОТМларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун тўлов-контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш имтиёзи амал қилмоқда. Ушбу чегирмани олиш учун аризалар kontrakt.edu.uz электрон платформаси орқали қабул қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда савдо соҳаси маҳаллий ва хорижий компанияларни жалб қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 170,5 мингдан ортиқ корхона ва ташкилот савдо соҳасида фаолият юритган. Бу мамлакатдаги...

Больше похожих статей