COP31 иқлим музокаралари якуний келишув лойиҳаси рад этилгач, муваффақиятсиз якунланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг COP31 иқлим саммитида қазиб олинадиган ёқилғи турлари масаласидаги келишмовчиликлар сабабли якуний битим қабул қилинмади. Европа Иттифоқи ва бир қатор давлатлар якуний таклифда қазиб олинадиган ёқилғилар тилга олинмагани сабабли унга қарши чиқди.

COP31 раиси, Туркия атроф-муҳит вазири Мурат Курум саммитнинг якуний ялпи мажлисида матн бўйича келишувга эришилмаганини тан олиб, тегишли қарорлар қабул қилинмаганини маълум қилди.

Европа Иттифоқига ротация асосида раислик қилаётган Ирландиянинг иқлим ва энергетика вазири Дарраг О’Брайеннинг таъкидлашича, ЕИ иқлим ўзгаришининг асосий омили ҳисобланган қазиб олинадиган ёқилғилар ҳақида ҳатто сўз юритилмаган қарор ёки «Анталия пакти»ни қўллаб-қувватламайди. Унинг сўзларига кўра, ЕИ ва унга аъзо давлатлар ушбу лойиҳага эътироз билдиради, чунки у мавжуд вазият талабларига жавоб бермайди.

Музокаралар якунига яқин эълон қилинган янги лойиҳа олдинги муҳокамалар фонида юзага келди: аввалги лойиҳада ушбу энергия манбаларидан фойдаланишни жадал қисқартириш чақириғи бўлган, пайшанба куни тақдим этилган иккинчи версияда эса уларга оид барча тилга олишлар олиб ташланган эди. Жума куни Франция ва Панама каби бир гуруҳ давлатлар битимда қазиб олинадиган ёқилғилардан воз кечишнинг аниқ ўтиш жараёни акс этиши шартлигини талаб қилиб баёнот берганди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш музокаралар консенсуссиз якунланганидан чуқур афсусда эканини билдирди ва иқлим инқирози шароитида қазиб олинадиган ёқилғилардан даромад олувчилар сайёрани сақлаб қолиш кураши шартларини белгиламаслиги кераклигини таъкидлади. Шунингдек, музокараларга етакчилик қилган Австралия иқлим вазири Крис Боуэн ҳам келишувга эришилмаганидан афсус билдирди.

Мазкур саммит режалаштирилган якунланиш муддатидан икки кун ўтиб, якшанба куни тугади ва БМТ тарихидаги энг узоқ давом этган иқлим конференциясига айланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФИФА киберҳужумга учради: ички маълумотлар ўғирланган

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жиноий киберҳужумга учради. Натижада шахсий ва ишбилармонлик маълумотларининг бир қисмига рухсатсиз кирилган. Бу ҳақда 26...

Больше похожих статей