Ҳукуматнинг 2026 йил 25 ноябрдаги 643-сон қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида Россия Федерациясининг «Курчатов институти» миллий тадқиқот маркази филиали ташкил этилади.
Филиалнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
▪️ Материалшунослик, атом энергетикаси, биоиқтисодиёт, ядровий тиббиёт, радиология ва квант технологиялари бўйича қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш.
▪️ Биотехнология ва геном технологиялари соҳасида Ўзбекистон илмий марказлари билан ҳамкорлик қилиш.
▪️ Ядровий технологиялар, квант физикаси ва радиобиология йўналишларида юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш.
Шунингдек, иқтидорли талабалар, докторантлар ва ёш олимлар учун бош муассасанинг етакчи лабораторияларида ҳар йили камида 10 нафар ходимнинг илмий стажировкалари ташкил этилади.
Филиалда докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар учун маҳаллий ҳамда хорижий олимлар иштирокида қўшма илмий раҳбарлик (co-tutelle) тизими ҳам жорий қилинади.


