Ўзбекистонда Туркия фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиш таклиф қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,040участниковПодписаться
- Advertisement -

19 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Туркия фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Таклиф Тошкентда бўлиб ўтган Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон — Туркия олий даражадаги кенгашининг биринчи йиғилишида билдирилди.

Давлат раҳбари Ўзбекистонда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Жумладан, Тошкент фармацевтика парки ҳудудида инвесторларга имтиёзлар, зарур инфратузилма ва ишлаб чиқариш майдонлари тақдим этилмоқда.

Президент Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигининг муваффақиятли намунаси сифатида 2002 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритаётган «Nobel Pharmsanoat» компаниясини келтирди.

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг бошқа етакчи фармацевтика компанияларини ҳам қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди.

Янги саноат зонаси қаерда жойлаштирилиши, уни ташкил этиш муддатлари ва режалаштирилаётган инвестициялар ҳажми ҳозирча маълум қилинмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Саида Мирзиёева Туркия билан ҳар бир қўшма лойиҳани қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон — Туркия олий даражадаги кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашга...

Больше похожих статей