МҲТИда Навоий вилояти машинасозлик саноатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ)да «Меҳнат унумдорлигидан Европа таъминот занжирларигача: Навоий вилояти машинасозлик саноатини ривожлантириш бўйича йўл харитаси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Германиянинг ишлаб чиқариш технологиялари соҳасидаги етакчи илмий-тадқиқот институтларидан бири— Fraunhofer IPK вакиллари, халқаро экспертлар, маҳаллий саноат корхоналари, тегишли идоралар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида саноат корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш, автомобиль компонентлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, халқаро сифат стандартларини жорий этиш, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ва малакали муҳандис кадрларни тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини кенгайтириш, машинасозлик соҳасидаги маҳаллий корхоналарни ривожлантириш, ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш ҳамда хорижий технологик ҳамкорларни жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, саноат ишлаб чиқаришини ташкил этишда Германиянинг илғор тажрибасини қўллаш, фан, таълим ва бизнес ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, маҳаллий корхоналарнинг халқаро, жумладан, Европа таъминот занжирларида иштирок этишга тайёргарлигини ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тадбирда машинасозлик саноатини ривожлантириш комплекс ёндашувни талаб этиши таъкидланди. Бундай ёндашув амалдаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳаллий етказиб берувчилар базасини ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашни назарда тутади.

Давра суҳбати якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ҳамда Навоий вилояти машинасозлик саноатини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дуал таълим: билим ва ишлаб чиқариш уйғунлиги бу саноат тараққиёти гарови

Бугунги кунда саноат тармоқларининг жадал ривожланиши, замонавий технологиялар ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг кенг жорий этилиши юқори малакали муҳандис-техник кадрларга...

Больше похожих статей