- Advertisement -
Янги Тошкент ҳудудида ўз инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни истаган тадбиркор ва инвесторлар учун таклифларни тақдим этиш жараёни соддалаштирилди.
Эндиликда лойиҳа ғоялари ҳамда уларни амалга ошириш учун зарур бўлган шарт-шароитлар бўйича таклифларни newtashkent.uz расмий веб-сайти ёки @yt_investitsiya_bot Telegram-боти орқали йўллаш мумкин.
Мурожаатлар тўрт тилда — ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида қабул қилинади. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, келиб тушган ҳар бир таклиф мажбурий тартибда рўйхатга олинади ҳамда тегишли мутахассислар томонидан атрофлича кўриб чиқилади.


