- Advertisement -
7 сентябрдан «Мирзо Улуғбек» метро бекати — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети йўналишида 4 та катта сиғимли автобус қатнай бошлади. Автобуслар эрталабги тиғиз вақтда, 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланиб, талабаларни университетнинг иккала ўқув биносигача етказади.
Бу йўналиш ЎзДЖТУ талабаларининг катта қисми «Чилонзор» метросидан автобусга ўтиши сабабли юзага келаётган юкламани камайтириш мақсадида ташкил этилди.


