Рақобат қўмитаси фармацевтика соҳасидаги одобсиз амалиётлардан огоҳлантирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Рақобатга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фармацевтика соҳасидаги улгуржи дистрибьюторларни рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилишга чақирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида мамлакатга 305 та корхона томонидан дори воситалари импорт қилинган бўлиб, уларнинг 47,2 фоизи атиги 5 та йирик импортёр ҳиссасига тўғри келади. Таҳлилларга кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда жами 14 598 та дорихона (449 та улгуржи ва 14 149 та чакана) фаолият юритмоқда.

Сўнгги вақтларда айрим импортёр ва дистрибьюторлар томонидан харидоргир дори воситаларини сотишда бошқа талаб кам бўлган препаратларни мажбурий тартибда қўшиб сотиш (навязывание) ҳолатлари юзасидан шикоятлар кўпайган. Қўмита ушбу ҳаракатларни «Рақобат тўғрисида»ги Қонунга асосан устун музокара кучини суиистеъмол қилиш ва камситувчи шартларни юклаш деб баҳолади. Бундай ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, айбдор субъектларга нисбатан охирги 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги тушумнинг 5 фоизи миқдорида молиявий санкциялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат олийгоҳларини миллий рейтингга қараб молиявий рағбатлантириш таклиф этилмоқда

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги миллий рейтингни юритиш тартибига ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳада ҳар бир тоифада...

Больше похожих статей