«Росатом» раҳбари Ўзбекистондаги АЭС қурилиши жараёни билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах вилоятида барпо этилаётган интеграциялашган атом электр станцияси лойиҳаси доирасида катта ва кичик қувватли энергоблоклар ягона майдонда қурилади.

«Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида қурилаётган интеграциялашган атом электр станцияси майдонига ташриф буюрди. Бу ерда 2026 йил 4 июндан бошлаб кичик қувватли биринчи энергоблок пойдевор плитасига бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда реактор биносининг пойдевор плитасини бетонлаш давом этмоқда. Ишларга 25 та техника жалб қилинган. 2026 йил охирига қадар биринчи энергоблок реактор бўлими пойдевор плитасини қуриб битказиш режалаштирилган. Бунинг учун 10 минг куб метр бетон қуйилади.

«Росатом» залил «первый бетон» на интегрированной малой АЭС с двумя реакторами РИТМ-200Н в Узбекистане | Атомная энергия 2.0

atomic-energy.ru

«Росатом» бош директори Алексей Лихачёвнинг таъкидлашича, ушбу ишлар Ўзбекистон энергетикаси ва иқтисодиёти, шунингдек, Россия-Ўзбекистон муносабатлари учун муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳанинг дастлабки босқичидир.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа нафақат атом электр станциясини қуриш, балки атомсозлар шаҳри ва замонавий илмий-саноат кластерини барпо этишни ҳам назарда тутади.

Ҳудудда атом энергетикаси мутахассислари яшайдиган шаҳар қурилиши ҳам давом этмоқда. Унда 30 мингдан ортиқ мутахассис ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилиши кутилмоқда.

Jizzaxda AES qurilishining beton quyish bosqichiga o‘tildi

kun.uz

АЭС қурилиш майдонидан 25 километр масофада саноат кластери ҳам ташкил этилади.

Лойиҳа дунёда интеграциялашган атом электр станциясини қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси асосида амалга оширилмоқда. Станция таркибига ҳар бири 1 000 МВт қувватга эга иккита катта энергоблок ва ҳар бири 55 МВт қувватга эга иккита кичик энергоблок киради.

Станция лойиҳавий қувватига етгач, йилига 17,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Маълумот учун: Ўзбекистондаги атом электр станцияси «Росатом» давлат корпорациясининг ўзига хос лойиҳаси ҳисобланади. 2024 йил 27 май куни Ўзбекистонда кичик қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга доир ҳукуматлараро протокол ва тегишли шартнома имзоланган.

2025 йил 26 сентябрь куни Москвада бўлиб ўтган «Жаҳон атом ҳафталиги» халқаро форуми доирасида «Росатом» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги — «Ўзатом» ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди.

2026 йил 24 март куни томонлар Ўзбекистонда интеграциялашган АЭС қурилишини назарда тутувчи қўшимча келишувни имзолади.

2026 йил 4 июнь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида станциянинг биринчи энергоблоки қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Маросим доирасида кичик қувватли атом электр станцияси пойдеворига илк бетон қуйилди. Тадбир Ўзбекистондаги қурилиш майдони ва Санкт-Петербург ўртасидаги телемост орқали ўтказилди. Унда Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи энергоблок қурилишига рухсат берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат олийгоҳларини миллий рейтингга қараб молиявий рағбатлантириш таклиф этилмоқда

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги миллий рейтингни юритиш тартибига ўзгартириш киритиш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳада ҳар бир тоифада...

Больше похожих статей