Қашқадарёда 20 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилиб, 50 мингта иш ўрни яратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Асосий вазифалар қаторида ҳудуднинг саноат салоҳиятини ишга солиш, аҳоли даромадларини ошириш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш белгиланди.

Иқтисодий ўсишни жадаллаштириш мақсадида умумий қиймати 20 миллиард долларлик саноат лойиҳаларини қамраб олган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди. Ушбу лойиҳалар доирасида 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Нефт-кимё ва кимё саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. «GTL» заводида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, нафтадан полимерлар ва нефт-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Деҳқонобод калий заводи қувватларини ошириш ҳамда кам тоннажли кимё саноатини ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Йирик корхоналар атрофида олтита саноат кластери ташкил этиш ва «Қашқадарё» эркин иқтисодий зонасининг филиалларини очиш режалаштирилмоқда. Уларнинг инфратузилмасини дастлабки ривожлантириш учун 250 миллиард сўм йўналтирилади. Шунингдек, вилоятда замонавий тракторлар, қишлоқ хўжалиги техникаси ва агродронлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Янги ишлаб чиқариш корхоналарини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида келгуси йили қуввати 300 мегаватт бўлган қуёш электр станцияси ва Masdar компаниясининг энергия сақлаш тизимини ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари, йирик подстанциялар қуриш ва узунлиги 245 километр бўлган Толимаржон — Сўғдиёна электр узатиш тармоғини якунлаш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалиги ҳам аҳоли даромадларини ошириш учун катта имкониятларга эга. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу соҳада яна 200 минг киши учун қўшимча даромад манбаларини яратиш мумкин.

Жаҳон банки иштирокида саккизта тумандаги 100 минг гектар яйловда қурғоқчиликка чидамли озуқа экинларини етиштириш ва чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш режалаштирилган. Ғузор туманида 10 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги оборотига киритилиб, кейинчалик деҳқонларга берилади. Яна 30 минг гектар ерни ўзлаштиришга Миср мутахассислари жалб қилинади.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун 265 километр канални бетонлаш, 20 та насосни янгилаш ва 75 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш белгиланган.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Банкларга ўз фаолиятини корхоналарни молиялаштириш натижалари ва бизнеснинг ўсиши асосида баҳолаш, пул оқимлари ҳамда буюртмалар мавжудлигини ҳисобга олиш, кредит ажратишда ортиқча ҳужжатлар талаб қилишдан воз кечиш топширилди.

Президент иқтисодий ислоҳотлар натижаларини ҳар бир маҳаллага етказиш зарурлигини таъкидлади. Мисол тариқасида Қамаши туманидаги Чим маҳалласи келтирилиб, тақдим этилган маълумотларга кўра, у ерда камбағаллик ва ишсизлик муаммолари ҳал этилгани қайд этилди. Келгуси Мустақиллик байрамига қадар вилоятнинг ҳар бир туманида иккитадан замонавий маҳалла марказини ташкил этиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳлар сони камаймоқдами?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1991 йилда мамлакатимизда 270,3 мингта...

Больше похожих статей