Ўзбекистон Президенти Сербияга расмий ташриф буюради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7–8 сентябрь кунлари ушбу мамлакатга расмий ташриф билан боради.

Ташриф дастурига мувофиқ, Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилади.

Бўлажак учрашувлар кун тартибидан Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ҳамда ахборот технологиялари каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Ташриф доирасида ташкил этилган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, минтақалараро ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Саммит якунида ҳукуматлараро ва идоралараро битимлардан иборат салмоқли ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззах вилоятига «ББ-» халқаро кредит рейтинги берилди

Fith Ratings халқаро рейтинг агентлиги Жиззах вилоятининг узоқ муддатли кредит рейтингини «ББ-» даражасида белгилади. Рейтинг прогнози — «Барқарор». Халқаро баҳолашда...

Больше похожих статей