Сурхондарёда 3 килограммга яқин гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида қарийб 3 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказди.

Жумладан, Денов туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган ва аввал гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган шахснинг хонадони текширилган.

Унда 1 килограмм 7 грамм афюн ва 998 грамм гашиш сақланаётгани аниқланган. Маълум бўлишича, мазкур моддаларни кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб келган.

Туман ҳудудидаги бошқа ҳолатда эса 1986 ва 1966 йилларда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун судланган икки нафар фуқаро 491 грамм гашишни 85 миллион сўмга шартли харидорга сотиш вақтида ушланган.

Шунингдек, Термиз шаҳрида 2003 йилда туғилган Афғонистон фуқароси «Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудида 506 грамм афюнни 2 500 АҚШ долларига сотиш вақтида қўлга олинган.

Текширувда у гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан яширинча олиб киришда ўз ички аъзосидан «тирик контейнер» сифатида фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда процессуал чоралар кўрилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Илҳом Алиев 23–24 август кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23–24 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф...

Больше похожих статей