- Advertisement -
Тожикистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи 500 кВ кучланишли «Л-503» электр узатиш тармоғида юзага келган авария оқибатларини бартараф этиш бўйича таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда энергетиклар ноқулай об-ҳаво шароити ва кучли шамолга қарамай, электр узатиш тармоғи фаолиятини имкон қадар тезроқ тиклаш мақсадида туну кун, 24 соатлик иш режимида фаолият олиб бормоқда.
Авария оқибатларини бартараф этиш ишлари узлуксиз давом эттирилади. Тиклаш ишларининг бориши юзасидан қўшимча ахборот бериб борилади.


