Ўзбекистон Тожикистондан 1,2 млрд кВт соат электр энергиясини импорт қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Тожикистондан 2023 йилнинг май-сентябрь ойларида 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 12 майда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Барки Точик» ОАЖ ўртасида 2023 йил май-сентябрь ойларида жами 1 млрд 285 млн кВт соат ҳажмда электр энергиясини импорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.

«Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган», — дейиади хабарда.

Республикада энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш, истеъмолчиларини электр энергияси билан узлуксиз таъминланиш, шунингдек, куз-қиш мавсумига электр ускуна ва жиҳозларни сифатли тайёрлаш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб Тожикистондан электр энергиясини импорт қилиш ишлари қайта йўлга қўйилган. Шундан сўнг:

  • 2018 йил апрель-сентябрь ойларида 1 млрд 480,9 млн кВт соат ҳажмда;
  • 2019 йил апрель-октябрь ойларида 1 млрд 425,1 млн кВт соат ҳажмда;
  • 2020 йил май-сентябрь ойларида 566,7 млн кВт соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинган.

«Барки Точик» ОАЖнинг 2020 йил 13 июлдаги 11/4344−5561-сонли хатига асосан Вахш дарёсининг суви 50 фоизга камайгани ва бунинг натижасида Нурек гидроэлектр станцияси сув омборида сув сатҳининг 2019 йилга нисбатан 10 метрга пасайганлиги сабабли 2020 йил 16 июлдан бошлаб Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб бериш қисман тўхтатилган эди.

Шундан сўнг 2021 йил май-сентябрь ойларида 1 млрд 143,6 млн кВт соат ҳажмда, 2022 йил апрель-сентябрь ойларида 823,2 млн кВт соат ҳажмда электр энергияси импорт қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей