Қурилишга рухсат олиш тартиби соддалаштирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилиб, тадбиркорларнинг вақт ва молиявий харажатларини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Бу Президентнинг қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этишга қаратилган фармонида белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республика ҳудудларида қурилиш соҳасига оид бир қатор давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати — архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади. Натижада қурилишга рухсат олиш жараёнидаги маъмурий тўсиқлар қисқариши ва тадбиркорлар харажатлари икки бараваргача камайиши кутилмоқда.

Шунингдек, бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ёки ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қуввати ва вазифаси ўзгармаган ҳолда лойиҳада режавий ўзгаришлар киритилганда, шаҳарсозлик экспертизаси жараёнида ҳужжатларни ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинади.

Фармонда қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун мурожаатчиларга қўшимча беш иш куни муддат бериш тартиби ҳам назарда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори БМТ Қочқинлар бўйича вакили билан учрашди

2026 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар...

Больше похожих статей