Устюртдаги қуйи юра даврига тегишли ётқизиқлардан кунига 1 млн. 100 минг куб метрдан ортиқ газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди (Фото+видео)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Устюрт минтақасидаги конлар ва истиқболи майдонларда баҳолаш-ишлатиш қудуқларини бурғилаш бўйича ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу хақида “Ўзбекнефтгаз” корхонаси ахборот хизмати ёзмоқда.

Бошқарув раиси ташаббуси билан акциядорлик жамиятининг геологлари томонидан Устюрт минтақасининг бой нефтгазлилик салоҳиятини самарали ўзлаштиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлардан иборат яхлит тизимлаштирган Дастур ишлаб чиқилган.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани ҳудудида, геологик жиҳатдан Устюрт минтақасининг марказий қисмида, “Бердақ” ва “Шимолий Бердақ” конларининг яқинида жойлашган “Қуйи Шарқий Бердақ” майдонидаги 12-сонли қудуқда ҳам баҳолаш-ишлатиш бурғилаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу қудуқни бурғилаш ишлари 2022 йилнинг 07 июнь куни ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC компанияси томонидан бошланган бўлиб, чуқур ер ости қатламларининг мураккаб тузилиши ва турли геологик қийинчиликларга қарамасдан қудуқ 4308 метр чуқурликгача бурғиланди.

Қудуқда аниқланган истиқболли қатламларни 4000 метрдан ортиқ чуқурликда маҳсулдорликка синаш натижасида қуйи юра даврига тегишли ётқизиқлардан саноат миқёсидаги табиий газ оқимлари олинди ва қудуқ ишга қушилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу қудуқдан олинган табиий газ маҳсулотининг кунлик миқдори 1 млн. 100 минг куб метрдан ортиқни ташкил этмоқда.

Ҳозирда қудуқдаги маҳсулдор қатламларнинг босими ва ҳарорати каби бир қатор кон-геологик кўрсаткичларни аниқлаш, шунингдек, коннинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Эътиборли жиҳати, ушбу кон бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш, табиий газга истиқболли қатламларни аниқлаш, уларда синаш ва табиий газ қазиб чиқариш ишларини ташкил қилиш бўйича барча тадбирлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари ва ходимлари томонидан амалга оширилди.

Ушбу натижага “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги геологлар, геофизиклар, бурғилаш, конларни ишлатиш ва қазиб чиқариш ишлари мутахассислари, олимлар, қурилиш ва монтажчилар, иқтисодчи ва молиячилардан иборат катта бир жамоанинг бирдамлиги эвазига эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси томонидан ишга туширилган янги қудуқдан қазиб олинадиган углеводород хомашёси биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси, шунингдек, иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларини барқарор равишда табиий газ билан таъминлаш ҳамда уларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини қондиришга йўналтирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларининг фикрига кўра, ушбу янги қудуқ геологлар зиммасига Устюрт минтақасининг салоҳиятини ўзлаштириш бўйича янги вазифаларни юклайди ҳамда нефть ва газ геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ҳамда янги табиий газ конларини очиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади деб хабар таркатмоқда ахборот хизмати.
https://www.youtube.com/watch?v=OTSY7JvPjew

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда автомобил савдоси жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган. Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.  Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган. Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган. Электромобиллар бозоридаги ҳолат Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Больше похожих статей