Ўзбекистон ва Россия етакчилари икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.Икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, бўлажак олий даражадаги тадбирларни ҳисобга олиб минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил сентябрь ойи ўртасида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Россия Президентлари, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Ҳукуматлар ва идоралар даражасидаги фаол алоқалар ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришни қўллаб-қувватладилар.

Шу муносабат билан жорий йилнинг кузида мамлакатимизда Ҳудудлараро форумнинг ўтказилишига муҳим аҳамият берилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЭИЗ «Сурхон-Агро» иштирокчилари беш йил муддатга учта солиқ туридан озод этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил 13 октябрда «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари...

Больше похожих статей