Эрон парламенти аъзолари Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда юртимизда Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация аъзолари расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Бугун Эрон парламенти делегацияси аъзолари пойтахтимиздаги Ҳазрати Имом мажмуасини зиёрат қилди.  Меҳмонлар Ҳазрати Имом мажмуаси билан танишдилар. Шунингдек, улар “Усмон Қуръони” сақланаётган Мўйи муборак мадрасасида ҳам бўлдилар.

Делегация аъзоларига Ҳазрати Имом мажмуасининг тарихи ва “Усмон Қуръони” ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.  

Бундан ташқари, делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказида ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишишди. Эрон парламенти аъзоларининг ташрифи давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳоким ва прокурор “хўжайин”ми?

Кейинги йилларда раҳбарларга “хўжайин” деб мурожаат қилиш урфга айланди. Айниқса ҳоким, прокурор, суд раисига нисбатан ушбу мурожаат шаклини ишлатилишини...

Больше похожих статей