Ўзбекистон Россия делегациясига мезбонлик қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 март куни Татаристон Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия Федерацияси делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Илгари эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида шериклик алоқалари ва кооперация ривожланаётганининг илк муҳим натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажми ортиб, номенклатураси сифатли кенгаймоқда, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бугун Тошкент вилоятида янги “Чирчиқ” технологик парки қўшма лойиҳасига старт берилди.

Гуманитар йўналишда, шу жумладан таълим ва маданият соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда.

Саноат кооперацияси, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, фармацевтика ва туризм соҳаларида лойиҳаларни янада илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражалардаги фаол мулоқотларни ва “йўл харитаси” асосида биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда конкур бўйича Жаҳон кубоги финалининг саралаш босқичи старт олди

Ўзбекистон пойтахтида конкур бўйича Жаҳон кубоги финали саралашининг иккинчи минтақавий босқичи бошланди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот...

Больше похожих статей