- Advertisement -
Туркиянинг Адана вилоятида 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда мамлакат табиий офатларни бошқариш агентлиги. Бу ҳақда zamon.uz ёзди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ер силкинишлари Саимбейли ҳудудида маҳаллий вақт билан 15:46 да (Тошкент вақти билан 17:46) қайд этилган. Зилзила эпицентри: 6,67 километр чуқурликда жойлашган.