11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Пекинга боради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Юбилей саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган. Ўтган ўн йиллик даврда кўп томонлама шерикликда эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинади, келгуси ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб олинади.

Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи сессиясида дастурий нутқ сўзлаши ҳамда “Макон ва йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Ташриф дастурида ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×