35.4 C
Узбекистан
Пятница, 13 июня, 2025

Тошкентда 110 мингта уй бузиладими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,620участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар асоссиз эканлигини айтди.

“Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади вазирлик раддиясида.

Қайд этилишича, айни кунларда мамлакатда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда.

Ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳужжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган.

“Айни вақтда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас”, дейилади хабарда.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фуқаролардан ишончсиз манбалар орқали тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмаслик ва расмий маълумотларга таянишни сўради. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўп квартирали уйлар сони 46 476 тага етди. Шундан беш қаватли ва ундан ортиқ бўлган уйлар эса 12 604 тани ёки жамига нисбатан 27,1 фоизни ташкил этди.

Президент қарори билан 2024 йил 1 июндан МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан, сейсмоизолятсия ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилиши белгиланган.

Тошкент шаҳри ҳудуди сейсмик потенциали юқори бўлган зонада жойлашган бўлиб, ҳудудда магнитудаси М 6,5 балл ва унда юқори бўлган зилзилалар содир бўлиш хавфи бор.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон сайёҳлик рекордини яна янгилади: май ойида 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди

2025-йил май ойида Ўзбекистонга 1,1 миллион нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган ойдаги рекордни янгилади -...

Больше похожих статей

×