11.5 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев Бишкекда Александр Лукашенко билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 13 октябр куни Бишкек шаҳрида ўтаётган МДҲ саммити доирасида Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

Икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Етакчилар Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда. Маданият, кинематография ва спорт соҳасида қўшма тадбирлар мунтазам ўтказиб борилмоқда.  

Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чораларни кўриш, жумладан, ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Беларус етакчи олий таълим муассасалари ректорларининг учрашувини ташкил этиш муҳимлигини қайд этдилар.

МДҲ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×