Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Лорд Тариқ Аҳмад билан учрашган. Бу ҳақда «Дунё» Ахборот агентлигининг хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон- Буюк Британия ҳамкорлигининг бугунги кун тартиби ва уни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Тариқ Аҳмад сўнгги йилларда икки томонлама мулоқотнинг изчил динамикасини юқори баҳолаган. Хусусан, олий даражадаги ўзаро ташрифлар сони ортиб бораётгани, яқин сиёсий ва парламентлараро мулоқотлар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар чуқурлашиб бораётгани қайд этилган.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Буюк Британиядаги дипломатик миссиясини якунлаётган Саид Рустамовга икки давлат ва халқлар ўртасидаги очиқ, конструктив ва дўстона муносабатларни ривожлантиришга қўшган самарали ва ижодий ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.