35.2 C
Узбекистан
Пятница, 13 июня, 2025

Ўтган 8 ойда юртимизга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди — президент

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,620участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар бермоқда. 

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди. Биз ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлашимиз шартлиги қайд этилди.

Ўтган 8 ойда:

— юртимизга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди;

— 15 мингта янги меҳмон ўринлари яратилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди;

— 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.

Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди, Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди, 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрут очилди.

Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани ҳисобига ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга қараганда 2 баробарга ўсди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 110 мингта уй бузиладими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар...

Больше похожих статей

×