9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Бразилия ҳукумати Тошкентда элчихона очиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов 5 октябрь куни  Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти билан учрашув ўтказди.

Мария Виотти Бразилияда ўрнатилган протокол тартиб ва таомилларга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон элчисини аккредитация қилиш масаласини тезлаштириш мақсадида, ушбу мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги унга ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилиш учун ваколат берганлигини маълум қилди. Шу муносабат билан Бразилиянинг АҚШдаги дипломатик ваколатхонасида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топшириш маросими бўлиб ўтди.

«Ўзбекистон раҳбариятига Бразилиядаги ўз вакилини тайинлаш тўғрисидаги қарори учун ҳукуматим номидан миннатдорлик билдираман. Бу эндиликда икки томонлама кун тартибини сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитишга хизмат қилишига ишонаман», — деди Мария Виотти.

Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари, ўз навбатида, Ўзбекистон Президентининг қатъий иродаси ва кўрсатмаларига биноан мамлакатимиз Бразилия билан алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишдан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, саноат ва мудофаа соҳаларида кенг қамровли қўшма савдо-инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Бразилия элчиси  сўнгги йилларда икки томонлама савдо айланма мисли кўрилмаган даражада ошиб январь-август ойларида 500 миллион долларга етганини, Ўзбекистон Бразилиянинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий иқтисодий ҳамкорига айланганини қайд этди.

Учрашув давомида Бразилия ҳукумати томонидан Тошкентда элчихона очиш масаласи ўрганиб чиқилаётганлиги маълум қилинди.

 Савдо айланмасида балансни таъминлаш мақсадида Бразилия томони Ўзбекистондан турли номенклатурадаги товарлар экспортини амалга оширишни қўллаб-қувватлашини айтди. Пировард йўналиш сифатида мамлакатимиздан минерал ўғит ва озиқ овқат маҳсулотлари экспортини амалга ошириш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Учрашув якунида томонлар ишонч ёрлиғининг асл нусхасини Бразилия Президенти Луис да Силвага топшириш учун Ўзбекистон эличисининг ушбу мамлакатга ташрифини жорий йилнинг охирига қадар уюштириш бўйича келишиб олдилар. Сафар давомида расмий учрашувлардан ташқари асосий урғуни иқтисодий кун тартибга қаратган ҳолда мамлакатнинг йирик ишбилармонлар доиралари вакиллари, савдо палаталари, турли тижорий уюшмалари ва етук корхоналари раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш масаласи биргаликда ишлаб чиқилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×