36.7 C
Узбекистан
Суббота, 14 июня, 2025

Танзила Нарбаева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Сенат раиси Танзила Нарбаева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида савдо-иқтисодий, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.

«Европа Иттифоқи – Ўзбекистон» парламент ҳамкорлиги қўмитаси доирасидаги мулоқот парламентлараро муносабатларнинг муҳим ва самарали механизмидир. Қолаверса, мазкур формат муносабатларни янада ривожлантириш учун муҳим платформага айланиб улгурди.

«Суҳбат давомида иқтисодий ҳамкорлик масалаларига асосий устувор йўналиш сифатида эътибор қаратдик. Хусусан, ўзбек маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишнинг рағбатлантирувчи омилига айланган “ГСП+” режимини янги муддатга узайтириш юзасидан фикр алмашдик. 

Ҳамкорлигимизнинг амалий натижаси сифатида 2024 йил учун Олий Мажлис Сенати ва Европа парламенти ўртасида амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни тизимли татбиқ этишга келишиб олдик», дейилади Сенат раиси эълон қилган хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 110 мингта уй бузиладими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар...

Больше похожих статей

×