9.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

БМТ Бош котиби ўринбосари Ибрахим Тиав бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  Бош котиби ўринбосари ва Чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси ижрочи котиби Ибрахим Тиав бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.    

Юқори мартабали меҳмонни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.  

Делегация ташрифидан мақсад 2023 йилнинг 13–17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Чўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-йиғилиши учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш ҳамда тадбирни ўтказиш бўйича битим имзолашдир.

Иброҳим Тиав  Самарқандга бориб, «Silk Road Samarkand» сайёҳлик марказида бўлиб, Конгресс-холлни кўздан кечирди. Томонлар Чўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21-йиғилишига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.  

Шу билан бирга, «Регистон» майдони ва «Боқий шаҳар» бўйлаб саёҳат қилган Иброҳим Тиав Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини юқори баҳолади.  

Маълумот учун, CRIC-21 тадбири Самарқандда 13–17-ноябр кунлари ўтказилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×