20.5 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024

Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Тошкент шаҳрида музокаралар ўтказди.

«Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан жуда самарали ва самимий учрашув ўтказдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. -Учрашувимизнинг кун тартиби кенг қамровли ва бой бўлди. Олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш, жумладан, ўзаро савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказишга алоҳида эътибор қаратдик».

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатлари сўнгги йилларда мисли кўрилмаган даражага кўтарилди, ўтган йили иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация имзоланди.

«Биз, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги транспорт алоқаларидаги фойдаланилмаётган улкан салоҳият, Марказий Осиёнинг халқаро транзит имконияти, озиқ-овқат хавфсизлиги, академик ва билим алмашинуви, барқарор ривожланишни таъминлаш, минтақавий фаровонлик ва хавфсизликни сақлаш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик», — дея қайд этди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Музокаралар якунида икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Камералар яна бир қоидабузарликни қайд этмоқдами?

Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб камералар яна бир қоидабузарликни қайд қилишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалди.  Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ...

Больше похожих статей

×