20 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Тошкентда тирбандликни камайтириш учун метро бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Шаҳарда тирбандликни камайтириш учун Тошкент метрополитенининг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган. Бу ҳақда президент ҳузурида масъуллар Иштирокида ўтказилган лойиҳалар тақдимотида маълум қилинди.

Мақсад – одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш.

Шунингдек, тақдимот давомида мамлакатимизда энергетика қувватларини ошириш масаласига эътибор қаратилди. Жумладан, пойтахтимизда электр энергияси тармоқларининг фавқулодда ҳолатларга бардошлилигини мустаҳкамлаш ҳамда муқобил энергия манбаларини интеграция қилиш чоралари кўрилмоқда. 

Қайта тикланувчи энергия тармоғида жами қуввати 13 минг 777 мегаваттлик 33 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, электр энергияси инфратузилмасини такомиллаштириш ва об-ҳаво шароитларига чидамлилигини ошириш, захира қувватлар ҳосил қилиш, истеъмолни ақлли бошқариш бўйича иш олиб борилмоқда. 

Тақдимотда Тошкент шаҳрида саноатни ривожлантириш кўрсаткичлари ва режалари тўғрисида ҳам ахборот берилди. 

Бугунги кунда пойтахтимиз иқтисодиётининг 34 фоиздан зиёди саноат ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йили 110 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Айниқса, озиқ-овқат, металлургия, тўқимачилик тармоқларида ўсиш юқори бўлган.

Бу соҳадаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида “Янгиҳаёт” индустриал технопаркини кластер тизимига ўтказиш таклифи билдирилди. Унинг майдони 500 гектар бўлиши, 810 та корхона жойлаштирилиши ва 100 мингта иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Кластер тизими йўлга қўйилиши натижасида ишлаб чиқариш сифати ошиб, транспорт харажатлари ва таннархни камайтиришга эришилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқида «TikTok»ни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўтарилди

Финляндия парламенти аъзоси Ханна Косонен Хитой ҳукуматининг эҳтимолий жосуслиги туфайли «TikTok» ижтимоий тармоғини тўлиқ тақиқлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×