21 C
Узбекистан
Понедельник, 13 мая, 2024

Жазосиз қолаётган қонунбузарлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,310участниковПодписаться
- Advertisement -

“Altromark” МЧЖ ХК заводи ноқонуний вайрон қилинди, корхона ходимлари жабрланди

Таҳририят почтасига “Altromark” МЧЖ Хорижий Корхонаси таъсисчиларининг Директорлар кенгаши раиси, АҚШ фуқароси Н.Малюгадан яна хат келди.

Америкалик инвесторлар сўнгги бор nuz.uz сайти орқали ушбу корхона мулкдори ва хорижий инвесторининг қўпол равишда бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида ёрдам сўраб Ўзбекистон Президентига очиқ мурожаат билан чиқишга қарор қилди.

Ш.М.Мирзиеёвга очиқ хат

Ўзбекистон Республикасида қонунлар бажариладими ёки ҳукумат бу боши берк вазиятнинг уддасидан чиқишга қодир эмасми? – Биз президентдан ана шу саволга жавоб олишни истардик. Ҳокимият органларида ишлайдиган амалдорлар сукут сақламоқда! Улар ҳатто шу тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳақидаги қонунни ҳам бузган ҳолда уларларга жавоб беришмаяпти!!!   

Муҳтарам Шавкат МиромоновичУлар Сизнинг Сўзингизни кутишмоқда!

Бу йил Ўзбекистон Республикасида кўплаб яхши ўзгаришлар юз берди – янги Конституция тасдиқланди. Айтиш жоизки, унга киритишлагн тузатишлар аҳолининг фаровонлиги ва тадбиркорларни ҳимоя қилишга йўналтирилган. Тошкент шаҳрининг ҳокими лавозимидан четлатилди, бу янгилик шахсан бизга Ж.О.Ортиқхўжаев ва Яшнабод туманининг собиқ ҳокими Х.К.Тиллашайховнинг алдови сабабли корхонамиз тўқнаш келган муаммоларнинг ҳал қилинишига умид берди.

ЎзР Президентлигига сайловлар ва сайловолди кампаниясига тайёргарлик арафасида ўтказиладиган мониторинг чет эл инвестицияларининг ҳимояланмаганлик муаммосини, аниқроғи, корхонанинг хорижий инвестори ва мулкдорига нисбатан қилинган қонунбузарлик ҳолатини аниқлашига умид қиламиз.

2021 йил август ойида хорижий корхона аёвсиз йўқ қилинди: ишлаб чиқариш корпуслари, маъмурий бино бузилди, барча коммуникациялар вайрон қилинди! 

Корхона суднинг бузишга ҳеч қандай ҳуқуқ бермайдиган адолатсиз ва ноқонуний қарори бўйича мажбурий тартибда кўчирилди!

“ALTROMARK” МЧЖ хорижий корхонасининг таъсисчилари хорижий инвестор ва мулкдорнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилишини тўхтатиш учун тегишли чоралар кўрилишини, юзага келган вазиятнинг батафсил ўрганиб чиқилишини ва масалани Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилишда ёрдам берилишини сўраб  барча идораларга мурожаат қилдиХусусан, қуйидаги органларга бир неча бор мурожаатлар билан чиқилдиЎзР Президенти Қабулхонаси, ЎзР Бош прокуратураси, ЎзР Олий Мажлиси СенатиЎзР Бош вазириЎзР ТИВ, Президент Администрацияси Ижрочи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича сектори мудираси С.Ш. Мирзиёева хоним, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Кадастр ва ер ресурслари бошқармаси, ДСИ, Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги корхонани йўқ қилди, энди мулкдор билан корхонанинг бузилиши ва ернинг қисман олиб қўйилиши фактини қонун бўйича расмийлаштиришни кўзда тутувчи битимни имзолашдан бош тортмоқда. Туман ва шаҳар ҳокимликлари каби органларнинг моҳияти тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Ҳокимликлар ижрочи ҳокимиятни тақдим этгани ҳолда корхонанинг бузилиши ва ер майдонининг давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши сабабли юзага келган муаммони ҳал қилишдан бош тортяпти. «ALTROMARK» МЧЖ хорижий корхонасининг раҳбарлари бу органлардан фақат алдов ва корхонанинг бандитлар ҳужумига ўхшаш тарзда йўқ қилинишини кўрди холос, «ALTROMARK» МЧЖ ХК директорининг ўринбосари ва ходимлари калтакланди. Бу тиббий кўрик хулосалари билан ҳам тасдиқланади. Энди корхона таъсисчилари ўз ходимларининг ҳаётидан хавотирда.

Ушбу ҳудудда метрополитеннинг ер усти тармоғи ва автомобиль йўли қурилганидан яхши хабардор бўлган кадастр хизмати «ALTROMARK» МЧЖ ХК фойдаланувида қолган ер участкаси ҳақидаги маълумотларни тақдим этишдан бош тортмоқда. Тошкент туманлараро маъмурий судининг сўрови бўйича А.Камаритдинов (кадастр хизматининг вакили) имзоси остида метро қурилиши учун олиб қўйилган ҳудуд кўрсатилган маълумотнома тақдим этилди.

Бироқ, худди шу хизмат адвокатнинг сўровига ҳудуднинг ҳаммаси «ALTROMARK» МЧЖ ХК га тегишли эканини билдирди.


Агар Тошкент шаҳар кадастр хизмати юридик шахс ҳудудида муниципал объектлар қурилганлиги фактини рўйхатга олмаса, унда бундай орган нега фаолият кўрсатяпти?

Судлар ҳокимият органларини ер эгасидан ерни олиб қўйиш механизми белгиланган қонун ҳужжатларини ижро этишга мажбур қилмаяпти, улар қонунга зид қарорларни чиқаряпти!

Барча идораларга қилинган мурожаатларга корхонага тўланиши керак бўлган (Тошкентнинг собиқ ҳокими етарли деб ҳисоблаган) компенсация суммаси  тўлангани ҳақидаги қуруқ жавоблар келди, бироқ корхона мулкдори ушбу компенсацияга рози экани ҳақидаги келишув – йўқ! 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.08.2019 йилдаги Ф-5491-сон “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойишини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, унда қуйидагилар белгиланган:

-ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида тузиладиган ерни олиб қўйиш муносабати билан компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланади;

-кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти мулкдорига келишувда белгиланган компенсация тўлиқ тақдим этилгандан сўнг йўл қўйилади. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”да юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланган:

— Ер участкасида жойлашган барча бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ер участкасига эгалик қилиш ёки ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ўтиши:

олди-сотди ва бошқа шахсга ўтишнинг бошқа турларига оид шартнома;

мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарорлари;

суд қарори ёхуд давлат ижрочисининг қарори;

қарз ундирувчи ҳамда қарздор ўртасида бино ваиншоотларни топшириш тўғрисидаги давлат ижрочиситомонидан тасдиқланган далолатнома;

бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвийҳуқуқлар ундан бошқага ўтадиган шахснинг ер участкасигаоид ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари асосида рўйхатданўтказилади.

Айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмигабўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати биланвужудга келган ер участкасига эгалик қилиш ёки ундандоимий фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтишидавлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан тузилган, туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва ҳуқуқ эгаси биланкелишилган ер участкасини бўлиш ҳамда унинг янгичегараларини белгилаш ҳақидаги далолатнома асосидарўйхатдан ўтказилади. Низо мавжуд бўлган тақдирда, ер участкаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексидабелгиланган тартибда бўлинади ва Реестрдан тегишликўчирма берилади.

Президентнинг инвесторларни қўллаб-қувватлаш, республикада қулай инвестицион муҳитни яратиш ҳақидаги барча кўрсатмаларига қарамасдан, хорижий инвесторнинг ҳақ-ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда!

ЎзР Президентининг 01.08.2018 йилдаги ПФ-5495-сонли Фармонини бажариш мақсадида

— инсофли фаолият юритган инвестор ва тадбиркорлик субъектига давлат органи (мансабдор шахс) томонидан уларга нисбатан қабул қилинган маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониши сабабли келиб чиққан мулкий зарарнинг ўрни қопланади…

Юқорида кўрсатилган барча қонун ҳужжатлари бузилган! Жиноят иши қўзғатилмаяпти! 

Айтиш жоизки, учта инстанцияда ўтказилган суд муҳокамалари давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги судга «ALTROMARK» МЧЖ ХКга қарашли ишлаб чиқариш мажмуининг ҳудуди ҳақиқатдан ҳам метро қурилиши учун бузиладиган зонага тўлиқ кирганини тасдиқлайдиган ҳужжатларни ҳамда автомобиль йўли қурилишига доир бирор-бир қарорларни тақдим этмади. Шунингдек, «ALTROMARK» МЧЖ ХК фойдаланувида қолиши керак бўлган ер участкасининг чегараларини кўрсатувчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилмади. «ALTROMARK» МЧЖ хорижий компанияси Тошкент шаҳар ҳокимининг олиб қўйиладиган ерлар чегараси кўрсатилган 25.09.2018 йилдаги 1386-сонли қарорига иловани судга тақдим этишни бир неча бор талаб қилганига қарамасдан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу ҳужжатларни тақдим этгани йўқ.

Яшнабод тумани ҳокими ўша пайтда ер участкасининг бир қисми олиниши керак бўлганини ва корхона раҳбарияти компенсация суммасига рози бўлмаганини тан оляпти. Шуларнинг ҳаммасини била туриб, Б.Т.Рахманкулов корхонанинг беаёв бузилишида ва мажбурий кўчирилишида қатнашди. Б.Т.Рахманкулов ўзига ишониб топширилган участкадаги муаммоларни ҳал қилишдан бош тортди.

Шаҳар маъмурияти 2018 йил февралдаги ўзининг бўлғуси бузилиш ишлари ҳақидаги билдиришномаси билан корхона фаолиятини деярли тўхтатиб қўйди! 

2019 йил ноябрида метрополитен тармоғининг қурилиши бошланиб, тўсиқ деворлар олиб ташланди, қўриқлаш иншоотлари ва корхонага олиб борадиган барча йўллар бузилди!

2021 йил августдан, яъни ишлаб чиқариш мажмуи тўлиқ бузилган пайтдан бошлаб, 600 кундан ортиқ вақт ўтди, аммо! 

Ҳалигача низоли участкага бўлган доимий фойдаланиш ҳуқуқларининг ўтиши тўғрисида нотариус томонидан тасдиқланган келишув йўқ. Ер участкасининг ва унда жойлашган объектларнинг қабул қилиниши-топширилишини тасдиқлайдиган далолатномалар йўқ! Тўланган компенсация суммаси  тўлиқ эмас, у собиқ шаҳар ҳокимининг ихтиёрига қараб тўланган!Олиб қўйилган ер участкасининг ўрнига бошқаси ажратилмаган! Мулкдор ва олиб қўйиш ташаббускори ўртасида имзоланган бирортаям ҳужжат мавжуд эмас!

Бундай ҳолатларда ерни олиб қўйиш юридик факти ўрнатилмаган ва ўрнатилиши ҳам мумкин эмас, шу муносабат билан «ALTROMARK» МЧЖ ХК кадастр ҳужжатларига тўғри ўзгартиришларни киритиш учун қонуний асосга эга эмас.

ДСҚ ҳисоботларни топшириш ҳамда корхонада фойдаланиш имконияти бўлмаган ер учун ва амалдорлар томонидан йўқ қилинган мулк учун солиқлар тўлаш талаби билан ҳар йили даъво аризаларини тақдим этиб, корхонанинг ҳисобрақамларини блокировка қилиб қўймоқда.

«ALTROMARK» МЧЖ ХКнинг таъсисчилари (АҚШ) корхонанинг бутун фаолияти давомида (1991 йилдан бошлаб), маблағларни кейинги ривожланишга йўналтирган ҳолда, бирор марта ҳам корхона фойдасини четга чиқаргани йўқ. Ўтган давр мобайнида юзлаб иш ўринлари яратилди, солиқлар мунтазам равишда тўланди. 2018 йилда экспорт учун мева-сабзавотларни қайта ишлайдиган янги юқори технологик корхонани яратиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Яшнабод тумани ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокимлари бузилиш ишларидан кейин янги лойиҳани амалга оширишда «ALTROMARK» МЧЖ хорижий корхонасини тўлиқ қўллаб-қувватлашлари ҳақида ишонтиришди, бозор ставкаларига мувофиқ тўлақонли компенсацияни тўлашга, корхона фойдаланувида қолган участка чегараларини белгилашга ҳамда янги завод учун тенг қийматли ер участкасини ажратишга ваъда беришди. Буларнинг барчаси бузиш ташаббускори ва корхона мулкдори ўртасида тузилиши керак бўлган келишувга асос бўлиши керак эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хитой Бош вазири ўринбосари мамлакатимизга ташриф буюради

Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф...

Больше похожих статей

×