Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги вазири А.Шин бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида Франция Республикаси Миллий таълим, ёшлар ва спорт ишлари вазирлиги бош директори э.Жефре билан учрашув бўлиб ўтди.
Вазирлик таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача, бошланғич ва ўрта таълимни ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
Учрашувда томонлар Франциянинг мактабгача таълим соҳасидаги ижобий тажрибасини ўрганиш орқали икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш учун мактабгача таълим соҳасида кадрлар тайёрлашнинг самарали тизимини яратишга кўмаклашиш, катта ёшдаги болалар гуруҳлари учун қўшимча хорижий тил сифатида француз тилини жорий этиш имкониятларини ўрганиш, мактабгача таълим ташкилотларида ўқитиш методикаси бўйича тажриба алмашиш, таълимни баҳолаш тизимини белгилаш ва жорий этиш ҳамда ҳамкорлик тўғрисида тегишли ҳужжат имзолаш бўйича келишувга эришилди.