Россия Федерациясининг Москва шаҳрида 13-Евроосиё фармацевтика форумига старт берилгди
Мазкур форумда Ўзбекистон ҳақида кенгайтирилган фокус-сессия ўтказилди. Мазкур фокус-сессияни “Ўзбекистон фармацевтика тармоғининг 2022-2026 йиллардаги ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги маърузаси билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Алишер Темиров очиб берди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасидаги Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналари ассоциацияси бошқаруви кенгаши аъзоси Азиз Қосимхўжаев “2021 йил якунлари ва 2022 йил прогнозлари” мавзусида чиқиш қилган бўлса, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК Наркотикларни назорат қилиш қӯмитаси раиси Исматжон Азизовнинг “Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг Ўзбекистонда миллий талабларга мувофиқ рўйхатдан ўтказилиши” мавзусидаги доклади йиғилганларда қизиқиш уйғотди.
Яна фокус-сессияда агентлик директорининг маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимованинг “Ўзбекистон фармацевтика бозорининг тижорат истиқболлари. Нархларни тартибга солиш ва референт нархлар”, Ўзбекистон Республикаси фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Жалиловнинг “Ўзбекистон Рекспубликаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилишнинг долзарб масалалари”, агентликнинг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Гулноза Зуфарованинг “Ўзбекистонда фармацевтик фаолиятни лицензиялаш ва назорат қилиш”, Зарур амалиётлар маркази” ДУК директори Азиз Дусматовнинг “Ўзбекистонда зарур амалиётлар талабларини жорий этиш” мавзуидаги маърузалари ҳам тингланди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Адам Смит институти томонидан офлайн форматда ўтказилаётган бу йилги форумда иштирокчиларга онлайн уланиш имконияти ҳам тақдим этилмоқда.
Шу йўл билан Евроосиё фармацевтика форуми илк бор офлайн тарзда 100 га яқин, интерактив онлайн-платформа орқали масофадан туриб 300 га яқин иштирокчиларни қабул қилмоқда. Бу эса тадбир кўлами ҳар қачонгидан ҳам кенг бўлишини таъминлади.