Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Соғлом одамга ташқи муҳитдан коронавирус юқиши ўнтадан битта ҳолатда юз бериши мумкин
07-04-2020 09:43 0 530 Рейтинг1 Чоп этиш

Соғлом одамга ташқи муҳитдан коронавирус юқиши ўнтадан битта ҳолатда юз бериши мумкин

Соғлом одамга ташқи муҳитдан коронавирус юқиши ўнтадан битта ҳолатда  юз бериши мумкин

Бу ҳақда сингапурлик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотларга таяниб, АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълум қилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Тадқиқот 2020 йилнинг 23 январидан 16 мартига қадар Сингапурда 243 нафар беморнинг текширувлари асосида ўтказилган. Уларнинг 157 нафари мамлакат ҳудудида касалланган.

Хусусан, 52 ёшли аёл коронавирусни черковдаги ўриндиққа ўтириб юқтириб олган. Мазкур ўриндиққа аёлдан бир неча соат олдин икки нафар хорижлик вирус ташувчи ўтирган. Ўша вақтда мазкур хорижликларда касаллик аломатлари юзага чиқмаган эди.

Таъкидланишича, коронавируснинг аломатлари юзага келишидан олдин тарқалиши унинг олдини олиш бўйича чораларни қийинлаштирмоқда ва ижтимоий масофа сақлаш зарурлигини кўрсатмоқда. АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигини касалланганлар билан алоқада бўлганларни аниқлашда ташқи муҳитдан зарарланиш эҳтимолини ҳисобга олишга чақирган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар