Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Муҳаррам Дадахўжаева: Шифокорларга тажовуз учун қонуний жавобгарликни кучайтириш лозим
23-08-2019 17:08 0 629 Рейтинг1 Чоп этиш

Муҳаррам Дадахўжаева: Шифокорларга тажовуз учун қонуний жавобгарликни кучайтириш лозим

Муҳаррам Дадахўжаева: Шифокорларга тажовуз учун қонуний жавобгарликни кучайтириш лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадахўжаева шу йил 21 август куни Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида юз берган ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди деб ёзмоқда УзА

– Амалдаги жиноят қонунчилигида хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чоралари нисбатан енгил. Оқибатда айбдор шахслар айрим ҳолларда қилмишига яраша жазоланмасдан қолиб кетмоқда.

Андижонда содир этилган ушбу воқеа тиббиёт ходимларининг нафақат соғлиғи, балки уларнинг ҳаётига нисбатан тажовуз, суиқасддир.

Шунинг учун мазкур ҳолатда Инобатхон Аҳмедованинг ўғли Файзуллонинг ҳаракатларига жиноят қонунида назарда тутилган қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш жинояти сифатида баҳо бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳеч ким ўзича бировни жазолашга, бировга нисбатан ўзича “ҳукм” чиқаришга ҳақли эмас. Агар бирор-бир ҳолатда шифокорнинг айби бўлса, унга нисбатан фақатгина қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши лозим.

Шифокорни нотўғри даволаганликда ёки бирор-бир беморнинг ўлимида айблашдан аввал унинг амалга оширган муолажалари, албатта, мутахассислар томонидан синчковлик билан ўрганилгандан сўнг бир тўхтамга келиниши керак.

Ҳа, албатта, тиббиёт соҳасида ҳам бошқа соҳалардаги каби муаммоларимиз етарли. Лекин шифокорларимизнинг меҳнати билан қанчадан қанча инсоннинг ҳаёти сақланиб қолинаётгани, қанчадан қанча бемор оғир хасталиклардан халос бўлаётганини ҳам унутмаслик зарур.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар