Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Зараркунандалардан табиатни асрайлик!
03-06-2019 14:16 0 667 Рейтинг1 Чоп этиш

Зараркунандалардан табиатни асрайлик!

Зараркунандалардан табиатни асрайлик!

Барчамизга маълумки, табиатни безарар асраб авйлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Айниқса турли зараркунандаларга қарши курашмас эканмиз, биз парвариш қилаётган экинларнинг исрпоф бўлишига жим қарб тургандек бўлаверамиз. Шубҳасиз, ҳар бир дов-дарахтнинг ўзига яраша ўрни, бизга бераётган ноз-неъматлари бисёр. Аввало ҳар бир неъмат аллоҳдан берилади. Биз уларни асраб авйласак, шунинг ўзи кифоя.

Жорий йилнинг январь-май ойлари давомида 2019 йил ҳосили учун ғалла ва пахта экинлари учун соф ҳода 278,0 минг тонна азотли, 76,0 минг тонна фосфорли ва 11,5 минг тонна калийли минерал ўғитлар етказиб берилди.

Жумладан,бошоқли дон экин майдонларида бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши 1044,0 минг гектарда, бошоқли бегона ўтларга қарши 591,0 минг гектарда гербицидлар, занг ва бошқа касалликларини ривожланишини ва тарқалишини олдини олиш учун асосан профилактика мақсадида 2 миллион 226 минг гектарда (такрорий ишловлар билан) фунгицид препаратлари, зараркунандаларга қарши профилактика мақсадида 950 минг гектарда биологик усулда ва 1180,0 минг гектарда инсектицидлар билан кимёвий усулда ишловлар ўтказилди.

Ғўза майдонларида шира-трипсларга қарши 1152 минг гектарда биологик ва 63,0 минг гектарда кимёвий ишловлар ўтказилди. Ўргимчакканага қарши 35,0 минг гектарда биологик, 206,0 минг гектарда ИСО қайнатмаси билан ишловлар ўтказилди. Тунлам қуртларига қарши 766,0 минг гектарда биологик ва 9,5 минг гектарда кимёвий ишловлар амалга оширилди.
Шунингдек, жорий йилда мевали боғларда 142 минг гектар ва токзорларда 75 минг гектарда фунгицидлар ёрдамида профлактик кимёвий ишловлар ўтказилди.
Мевали боғларнинг заракунандаларига қарши кимёвий 90,0 минг гектар, биологик 11,5 минг гектар ҳамда касалликларга қарши 80,0 минг гектар, шунингдек токзорларда 36,0 минг гектар, картошкада 17,3 минг гектар, полиз экинларида 11,0 минг гектар, сабзавотда 45,0 минг гектар ҳамда бегона ўтларга қарши 40,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилиб, кузатув ва дала назорат ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Агрокимёвий ҳизматларни кўрсатиш хажмини ва сифатини ошириш мақсадида ҳудудий «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятларининг транспорт паркини янгилаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун замонавий ҳамда юқори унумли техника воситалари сотиб олинмоқда.

Хусусан, 2016-2019 йиллар давомида 2766 та транспорт ва қишлоқ хўжалиги техника воситалари, жумладан, 550 та трактор, 97 дона тиркама, 1825 та пуркагич, 85 та ўғит сепгич ва 206 та бошқа турдаги техника воситалари сотиб олинди.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги корхоналарига “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизим ташкилотлари тасарруфидаги жами 7377 та, жумладан 405 та юк машиналари, 1982 та тракторлар, 2863 та пуркагичлар, 634 та ўғит сепгичлар ва1493 та бошқа турдаги техника воситалари агрокимёвий хизматлар кўрсатишда иштирок этмоқда.

2019 йилнинг январь-апрель ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Агрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятлари томонидан фермер хўжаликларига 27,4 млрд.сўмлик агрокимёвий хизматлар кўрсатилди.
Республика “Агрокимё станцияси” МЧЖ ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари томонидан 2018 йилда республикадаги 221.9 минг гектар суғориладиган экин ерлари тупроқларида агрокимёвий тупроқ таҳлиллари асосида “Агрокимёвий хаританома”лар ишлаб чиқилди.

Бу хам албатда юқори кўрсатгич. Ҳар бир қилинаётган иш замирида, ҳалқимизнинг дастурхонига ноз-неъматларни бахоли қудрат етиштиришдир.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар