Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Олимлар таъкидламоқда... Юрак хуруж биринчи ўриндаги касалликлар ҳисобланмоқда
15-02-2019 15:15 0 1805 Рейтинг1 Чоп этиш

Олимлар таъкидламоқда... Юрак хуруж биринчи ўриндаги касалликлар ҳисобланмоқда

Олимлар таъкидламоқда... Юрак хуруж  биринчи ўриндаги касалликлар ҳисобланмоқда

Инсон яратилгандан буён яхши яшашни истайди. Тарихга назар ташлар эканмиз, яхши яшаш учун ибтидоий жамоадан бошлаб ҳаракат қилишганлигини кўришингиз мумкин. Бизларга жуда яқин кўринган Абу Али Ибн Сино ҳам бундан Х аср олдин инсонларга ёрдам бериб келган. Улар ҳам ўз фаолиятларида инсонларни касал бўлмасдан яшашларига ҳаракат қилганлар.

Бугунги кунга келиб хафақонлик касаллиги жуда куп учраётгани муносабати билан шу мавзусига қаратмоқчимиз. Хафақонлик касаллиги асосан юрак-томир тизими касаллиги ҳисобланиб, артериал босимни кескин кўтарилиши билан боғлиқ. Юқорида кўрсатилганлар эса шу касалликни вақтида даволаш ва олдини олишга даъват қилинаётганини яққол кўриниб турибди. Бугунги кунда ер куррасининг хар ерларида яшаётган инсонларнинг касалликларини қай даражада эканлигини солиштириб кўрадиган бўлсак, юрак томир касалликлари биринчиликни олиб келаётганини олимларимиз аниқлаб бермоқда. Бизнинг яшаб турган юртимизда ҳам бу касаллик кундан-кунга на фақат кўпайиб балки яшариб ҳам бормоқда.

Ёшларимиз ўртасида юрак томир касалликлари борган сари кўпайиши, вақтида шифокорга мурожат қилинмай касалликни на фақат авж олишига, уни асоратланишига олиб келаётган ҳолатлар кўпайиб қолди. 40-55 ёшгача бўлган инсонлар ўзларини ҳали ҳам ёш деб ҳисоблайдилар ва бу касалликни унча хавфлик эмас деб ўйлайдилар. Ўтган асрнинг 30 – 40 йилларида олимларимиздан Г.Ф. Ланг, А.Л. Мясников ва бошқаларқон босимининг ошиши - артериал гипертензия холатини шаклланишида нейроген таъсуротлар катта ахамиятга эга эканлиги ҳақидаайтиб ўтишган. Гипертония касаллигинингкелиб чиқишида узоқ муддат руҳий жароҳат ва салбий ҳис-ҳаяжонлар таъсири натижасида қон айланишини марказий бошқарув тизими фаолияти бузилишига олиб келади деб хисоблаганлар.

Хозирги вақтда юқоридаги фикрга қўшимча, юрак фаолиятига салбий таъсир этувчи омиллар ҳамкатта аҳамиятга эга эканлиги аниқланилган.Бу омилларга тана вазнини ортиши, овқатланиш рационини бузилиши, соғлом турмуш тарзига аҳамият бермаслик, алкогол тутувчи ичимликлар ичиш, чекиш, стресс ҳолатлар ва бошқалардан иборат. Гипертония касаллигини клиник белгилари кўпчилик беморларда секинлик билан бошланиб, артериал босимни кўтарилиши хеч қандай белгиларсиз бошланиши ва аксарият ҳолларда профилактик текшириш пайтида биринчи марта АБ ўлчанганда, ёки санатория-курорт карталари тўлдирилаётганда тасодифан аниқланади, физикал, асбобий текширишлар натижаларига кўра ташхис қўйилади.

Гипертония касаллигида кўпинча кузатиладиган шикоятлар:бош оғриғи, кейинчалик касаллик авжланиб борган сари у асосий субъектив симптомларидан бирига айланади. Аксарият беморларда бош оғриғи тунда ёки эрта сахарда (у бош оғриғи билан уйғонади) пайдо бўлиши мумкин, беморлар бошини энса, пешона қисмида ёки хамма сохасида оғирлик ёки тиқилиш хисига шикоят қиладилар. Айрим холларда бош оғриғи йўталганда, горизонтал холатда кучайиши, қовоқларда ва юз сохасида бир оз шиш билан бирга кечиши мумкин.

Гипертония касаллиги бўлган беморларни диспансер кузатувида бўлиб, шифокор томонидан кўрсатилганмуддатда кўрикдан ўтиб туриши, керакли тахлилларни ўз вақтида қилдириши билан биргаликда қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт:
а) соғлом хаёт тарзи тамойилларига риоя қилиш (Алькоголь ва никотин истеъмол қилиш мумкин эмас);
б) ош тузи ва ёғли овқатларни чеклаш;
в) стресс ҳолатлардан ўзини сақлаш;
г) жисмоний тарбия билан шуғулланиш (зўриқмаслик билан олиб борилиши керак).

Доимо махаллий шифокор назорати остида бўлиш, керак бўлса, дори воситалари билан даво муолажаларини мунтазам равишда олиб борилиши тавсия қилинади. Юқорида кўрсатилган шикоятлар Сизда мавжуд бўлиб, шифокор сизга гипертония касаллиги кузатилаётганини билдирса, ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг, ўзизга қулоқ солиб туринг, ўзгаришлар кучая бошласа, тезлик билан шифокорга учрашинг ёки уйга таклиф қилинг. Артериал босимни кескин кўтарилиши гипертоник криз ҳолатига ҳам олиб келиши мумкин, буни шифокор тезда аниқлаб, сизга ёрдам беради, акс ҳолда юракда кон айланиши бузилиши ва ишемик ҳолатни юзага келтириб чикариши, миокард инфаркти каби асоратларга олиб келиши ва аҳволни янада оғирлашишига олиб келади. Танамизни ўзимизга доимо ҳизмат қилишини ҳоҳласангиз, вақтида ўзингизга ўзиз ёрдам беринг.
ТошПМИ Клиник фармакология кафедраси т.ф.н. Рихси АЗИЗОВА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар