Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Дори воситаларини қўллаётганда ўз-ўзимизни аста-секин захарлашдан асрайлик
28-12-2018 10:59 0 710 Рейтинг1 Чоп этиш

Дори воситаларини қўллаётганда ўз-ўзимизни аста-секин захарлашдан асрайлик

Дори воситаларини  қўллаётганда ўз-ўзимизни аста-секин захарлашдан асрайлик

Бугунги кунга келиб дори воситаларининг жуда ҳам кўпайиб кетганлиги ҳаммага маълум бўлиб, аптекага кирганингизда буни исботини кўрасиз. Шифокор ёзиб бермаган бўлса ҳам, аптекадаги провизор дори танлашда сизга ёрдам бериб юборади. Инсоннинг ҳаётида оғриқ синдромлари жуда кўп учрайди, қани ўзиз ўйлаб кўрингчи, бошиз оғримаганми, тишиз оғримаганми ёки қўлиз, оёғиз, белиз, эҳ- ҳей, қанча оғриқлар ўтказиб юбордингиз. Аптекадан неча марта дори олиб ичгансиз? Болалигизда ота-онангиз сизни неча бор шифокор ёнига олиб бориб даволатган эканлигитни сўранг – айтишади. Ёшингиз ўтган сари, шифокорга неча марта учрашиб, ёзиб берган дориларини истеъмол қилгансиз. Ана шу қўллаётган дори воситаларимизнинг деярли барчасида таъсир механизмига кўра самарали эффектидан бошқа, ножўя таъсирлари ҳам мавжудлигини сиз яхши биласиз-ми? Агар билганингизда, менимча, дори воситаларини қўллашдан олдин, уларга эътибор берган бўлар эдингиз.

Ҳозирги вақтга келиб бу жуда катта муаммо бўлиб қолди. Муаммонинг бошланиши ўтган асрнинг ўртасига келиб, тиббиётда ҳомиладор аёллардаги токсикоз ҳолатини енгиллатиш учун қўлланилган талидамид препаратидан сўнг, мажруҳ болаларнинг туғилиш сабабли, на фақат бизда, бутун ер куррасида “Талидамид фожиаси” номи билан аталган. Собиқ Совет давридан бошлаб шу кунгача бундай ҳолатлар ўрганиб келинмоқда ва давом этмоқда.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан чиқарилган 2001 йил 9 июлда чиқарилган 303 – сон буйруғи асосида бу долзарб муаммо кўриб чиқилиб, дори воситаларининг ножўя таъсирларини қайд этиш ва мониторинги бўйича низом тасдиқланиб, амалга ошириш тўғрисида 2008 йил 30 январь №36 буйруқ чиқарилди.

Буйруқга биноан аҳоли саломатлигини тиклаш учун даволашда қўлланиладиган препаратларни ўзига хос хусусиятлари, ножўя ва ўзаро таъсирлари инобатга олиниши, бир вақтнинг ўзида 4-6 препаратдан кўп препарат қўлланилмаслиги, агар ножўя таъсир кузатилса , унинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари, фармацевтик , клиник омилларнинг ўзаро боғлиқлигини тахлил этишда вазирликнинг соҳа бўйича бош мутахассислари кўриб чиқишлари ҳақида айтилган.

Бунга ҳар бир шифокор амал қилганидай, ўзини бемор деб билган ҳар бир инсон ҳам ўз саломатлигига эътибор қаратиши керак. Бир вақтнинг ўзида ўнлаб препаратларни қўллаш, охир –оқибатда бошқа ҳаёт учун зарур бўлган бошқа аъзоларимизни фаолиятига путур етказиши хақида, хамиша ёдингизда тутишингиз керак. Буюрилаётган препаратларнинг асосий таъсирига керакли миқдори ўз таъсирини кўрсатгандан сўнг, организмда айланиб юриб, бошқа аъзонинг ҳам фаолиятига таъсир кўрсатади.

Масалан, антиаритмик дори кальций каналлари блокаторлари воситаларидан Верапамилни ножўя таъсирлари: артериал гипотония, рефлектор тахикардия, оёқларда шиш, қабзият, терининг қизариши, иссиқлик хиси, юрак етишмовчилиги, “Паркинсонизм” синдромини чақириши мумкин. Бу ножўя таъсирлар касалликнинг оғир-енгиллик даражасининг холатига кўра дозаси ва курс давоси тўғри кўрсатилиши керак. Қанчалик узоқ қўлланилса бу кўрсатилган ножўя таъсирлар тезроқ кўзга ташланиши ва аксинча секинроқ бир неча ой ва йиллардан кейин ҳам кузатилиши мумкин.

Ундан ташқари сизга шифокор дори воситасини ёзиб бераётганда бор ва ўтган касалларизни ҳам такидлашга тушасиз ва имконият борича, кўпроқ препарат ёздириб олишга харакат қиласиз. Бир вақтда қўлланилган 4 препаратдан ортиқчасига организмнинг зарарсизлантириш тизимини йўлга қўйувчи ферментлар етарли даражада ўз вазифаларини бажараолмай қоладилар, натижада , кўрсатилган ножўя таъсирлар яққол кузатила бошлайди.

Шунинг учун саломатлигимизга алоҳида эътибор қаратиб, дори воситаларини қўллаётганда ўз-ўзимизни аста-секин захарлашдан асрашимиз керак. Хадисларда айтилишича Оллоҳ Тааъло инсонга берган ҳар бир аъзосини кўз қорачиғидай асрашимиз ва бу аъзоларимизга ортиқча заҳмат (жумладан , кучи етмаган оғир юмушларни бажартириш) етказмаслик керак экан. Ҳаёт гўзал, яхши яшаш унданда гўзал, узоқ яшаб, болаларини бағрига яшаш янада гўзал. Шундай яшаш учун инсон умрини қанчалик узайиши, унинг ўзига боғлиқ. Соғлом турмуш тарзини танлаши, ўзига ва оила аъзоларига бефарқ бўлмаслиги, саломатлигига ҳамиша эътиборда бўлиши касалликлардан сақланишига кафил бўлади. Ўзингизни асранг.
Рихси АЗИЗОВА,
Тиббиёт Фанлар номзоди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди

Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди

expo
Боглиш маколалар