Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Америка қўшма штатлари миграция ва сил касаллиги муаммолари бўйича минтақавий учрашувни қўллаб-қувватламоқда
10-12-2018 15:20 0 614 Рейтинг1 Чоп этиш

Америка қўшма штатлари миграция ва сил касаллиги муаммолари бўйича минтақавий учрашувни қўллаб-қувватламоқда

Америка қўшма штатлари миграция ва сил касаллиги муаммолари бўйича минтақавий учрашувни қўллаб-қувватламоқда

Ҳабарингиз бўлса 2018 йил 5-6 декабр кунлари Ўзбекистон делегацияси Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкил этилган "Миграция ва сил касаллиги (СК): Марказий Осиё минтақасида сил касаллигини назорат қилиш ва олдини олиш" мавзусидаги 4- Юқори даражали минтақавий учрашувда иштирок этди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий СК Маркази ва Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вакиллари ҳамда ҳудудий СК шифохоналарининг бош шифокорларининг мазкур учрашувда иштирок этишлари учун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш Глобал Жамғармаси ёрдам бердилар.

Учрашув давомида давлат органлари, сил касалликлари бўйича миллий дастурлар, миграция ҳизматлари, ҳалқаро ташкилотлар экспертлари ва фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари ўтган йилги чора-тадбирлар режаси амалга оширилишининг натижаларини кўриб чиқдилар ва кўп томонлама ҳамкорликни давом эттириш, меҳнат мигрантлари ўртасида СКни аниқлаш ва даволашни такомиллаштириш борасида ўз билимлари ҳамда илғор тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Иштирокчилар шунингдек, Марказий Осиё минтақасида Сил касаллигини тугатиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясини тадбиқ этиш йўналишидаги кейинги қадамларни аниқладилар.

Марказий Осиёда силга қарши курашни такомиллаштириш, ижтимоий тамғалашга қарши курашиш, муҳожирлар учун сил касаллиги борасида билим беришни яҳшилаш ҳамда ҳукуматлар ва ҳалқаро ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинувини такомиллаштириш бўйича қарор ва тавсияларни қабул қилиш билан якунланди. Учрашув резолюцияси минтақавий миграция масалалари билан шуғулланаётган барча ҳукуматларга юборилади. Тадбирдан сўнг иштирокчилар минтақавий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида келгуси йил учун Ҳаракат режасини ва Йўл харитасини ишлаб чиқадилар.
Америка қўшма штатлари миграция ва сил касаллиги муаммолари бўйича минтақавий учрашувни қўллаб-қувватламоқда

Шу жумладан, Қўшма Штатлар, USAIDнинг Силга қарши кураш дастури орқали, Ўзбекистон ҳукумати билан сил касаллигини, айниқса, унинг кўп дори-дармонга турғун бўлган кўринишларини камайтириш мақсадида иш олиб боради. USAIDнинг беш йиллик 7,6 миллион АҚШ доллари миқдорида бюджетга эга бўлган. Сил касаллигига қарши курашиш дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига лабораторияларни модернизация қилиш, беморлар учун сил касаллигини аниқлаш ва даволаниш имкониятларини кенгайтириш, соғлиқни сақлаш мутаҳассисларини тайёрлаш, силга қарши ҳизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, беморлар ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш орқали Силга қарши кураш Миллий дастурини бажаришга ёрдам бермоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Комил Алламжонов: фуқароларнинг турк сериалларидан норозилиги ортиб бориши кузатилмоқда

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

expo
Боглиш маколалар