Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда Medanta ва Pratiksha клиникалари филиали очилади
02-10-2018 13:31 0 709 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистонда Medanta ва Pratiksha клиникалари филиали очилади

Ўзбекистонда Medanta ва Pratiksha клиникалари филиали очилади

Фото: Bookimed

Ҳиндистон сўнгги 10-15 йил ичида тиббиётда тараққий этган давлатлар қаторига киришга муваффақ бўлди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда тиббиёт туризмини ҳам жадал ривожлантириб юборди. Соҳадаги тезкор юксалишлар дунёнинг юздан ортиқ давлатидан ҳар йили бир неча миллионлаб инсонларни ўз дардларига даво топиш мақсадида Ҳиндистонга келишларига сабаб бўлмоқда. Бу ердаги шифокорларнинг бир гапи бор: “Биз инсонларнинг оёқ-бармоғидан сочининг толасига қадар бўлган дардни даволаймиз”. Бу гаплар муболаға эмас, чунки Ҳиндистон тиббиётидаги замонавий технологиялар энг илғор давлатларда даволаш имкони бўлмаган касалликларни даволаш имконини беради дея ёзмоқда kun.uz нашри.

Ўзбекистондан ҳар йили 25-30 минг нафар фуқаро ушбу мамлакатдаги клиникага мурожаат қилишади. Бироқ бунга ҳар кимнинг ҳам имкони етмайди. Кимдир маблағ етишмаслиги, яна кимдир эса вақт масаласида бу имконга эга бўлмайди. Аммо бу масалада Ўзбекистон томони ҳар томонлама ислоҳотлар олиб бормоқда. Масалан, Ҳиндистоннинг энг олди клиникалари Ўзбекистонда ўз филиалларини очишни режалаштирмоқда. Қувонарлиси, бу ташаббус ҳар икки давлат соҳа ходимлари ва сармоядорларини қизиқтирмоқда.

Ана шундай клиникалардан бири Medanta клиникасидир. АҚШ ва Сингапурда ўз филилларига эга ушбу клиникани дунё бўйлаб юз минглаб одамлар билади. Улар орасида ўзбекистонлик беморлар ҳам бор. Medanta клиникасида кардиология, травматология, онкология ва ва бошқа касалликлар даволанади. Ҳозирги кунда мазкур клиниканинг филиалини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувларга эришилмоқда. Янги лойиҳага 15 миллион доллар маблағ ажартилиши кўзда тутилган.

- Мамлакатингизда очилиши режалаштирилган Medanta клиникаси ҳақда тўхталсак, биз Ўзбекистон томонининг таклифини тўлалигича қабул қилдик, - дейди клиника раҳбари Нареш Трехан. – Клиника Ҳиндистондагидан қолишмайдиган тарзда пойдеворидан бошлаб бунёд этилади. У энг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланади. Тан олишим керак, сиздаги хирурглар жуда кучли, фақатгина улар замонавий технологиялардан жуда кам фойдаланишади. Шу боис филиал ишга тушганда дасталб ҳиндистонлик шифокорлар иш олиб боришади ва ўз тажрибаларини ўзбекистонлик шифокорлар билан ўртоқлашишади. Бу нафақат Ўзбекистон фуқаролари учун яхши, балки бу клиника қўшни давлат фуқароларига ҳам хизмат кўрсатувчи йирик марказга айланади.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик қиламан деган клиникалар сони бугунга келиб жуда кўпайган. Ана шундай клиникалардан яна бири, 25 йиллик тажрибага эга “Pratiksha hospital Group” компаниясидир. У биринчилардан бўлиб хориждаги фаолиятини Ўзбекистонда бошламоқчи. Тошкент шаҳрида жойлашадиган унинг филиалида кардиология, юрак жарроҳлиги, неврожарроҳлик ва бошқа йўналишларда хизмат кўрсатилади. Мазкур лойиҳага 10 миллион доллар инвестиция киритиш режалаштирилган.

- Тўғрисини айтиш керак, президент Шавкат Мирзиёев томонидан хорижий инвесторлар учун мамлакатда яратаётган шарт-шароитлари қувонарли ҳол, деди “Pratiksha hospital Group” ижрочи директори Мегҳа Ватс. – Сабаби қулай муҳит бўлган жойда инвестор ҳеч иккиланмасдан бирор бир ишга пул тикиши мумкин. Шу боисдан ҳам хориждаги илк клиникамизни сизнинг давлатингизда очмоқчимиз.

Бу ишларга Ўзбекистондаги масъул идоралар томонидан ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилган.

- Ишчи гуруҳимиз келиб, Ҳиндистоннинг энг илғор клиникаларида бу ердаги тажриба ўрганилди, - деди Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алишер Шодмонов. – Олиб борилган музокаралар натижаларга кўра, ҳиндистонлик шифокорлар Ўзбекистонга келиб ўз клиникаларининг филиалини Ўзбекистонда очишга тайёр эканликларини билдиришди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар