Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шу кунларда шамоллаб қолдингизми?
25-09-2017 11:33 0 699 Рейтинг1 Чоп этиш

Шу кунларда шамоллаб қолдингизми?

Шу кунларда шамоллаб қолдингизми?

Юртимизга куз фасли ҳам кириб келди. Куннинг бир оз салқин тушиши натижасида инсон организмида ўзгаришлар содир бўлади. Яни, бу пайтда инсонда имунитетнинг тушиб кетиши ва совуқ ҳаводан шамоллаш аломатларини келтириб чиқаради. Унинг олдини олиш учун бизга асосан нима кера?

Энг аввало, оддий уй шароитида тайёрланадиган лимонли чой бўлса кифоя. Яратганнинг биз инсонга берган неъматларидан бири бу лимон. У бир қарашда оддий мева бўлса ҳам таркибидаги флаваноидс моддаси сабабли инсон организмидаги қон айланиш тизимини кенгайтириш орқали қоннинг юракка енгил боришини таъминлайди. Шунингдек лимон витамин С га бой бўлиб, унда бу витамин апельсинга қараганда тўрт бора кўпроқ. Болгар олими Альберт Сцент-Гиоргий лимондаги П компонентини очиб, бу компонент қон айланишини яхшиланишига, катарактада, қондаги холестеролни пасайиши ва оғриқларда ёрдам беришини ихтиро қилди.

Минералларга бой бўлган лимон таркибида калий мия ва асаб тизимларини озиқлантиришда, кальций суяк ва тишларга, магний кальций билан биргаликда инсон организмида оқсил ҳосил бўлишида катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга лимоннинг ўткир ҳиди ва таъми инсонни стресс ҳолларида ҳам яхши ёрдам беради.
Шу кунларда шамоллаб қолдингизми?

Ҳозирги кундаги ҳид билан тинчлантиришда (ароматерапия) лимоннинг ёғи тинчлантирувчи сифатида қулланилади. Юзга сурилган лимон уни гўзаллаштиради. Унинг танага ҳам фойдалари катта бўлиб масалан, лимон соки лимфа томир тизимларини тозалайди. Лимон ошқозонга оғир овқатни ҳазм қилишда ёрдам бериб, у кальций, цинк, оқсил ва турли витаминларни енгил организмга тушишини таъминлайди.
Шу кунларда шамоллаб қолдингизми?

Лимонни доимий тарзда истеъмол қилиш соч тукилишини олдини олади. Улар жигар ва ўт пўфагининг ишлаш жараёнини яхшилаб, организмдан токсинларнинг чиқиб кетишига яхши восита бўлади.

Лимонни шакарсиз истеъмол қилиш тавсия этилади, шунда у ўз фойдали витаминларни йўқотмайди. Унинг касалликларга қарши восита эканлиги ҳаммамизга яхши маълум. У имуннететни кучайтириб, танамизни касалликларга қарши курашувчанлигини орттиради ва канцероген таналарини ундан чиқариб ташлашда ёрдам беради.

Томоқ оғриғи безовта қилганда бир стакан лимон сокини бир стакан сув билан аралаштириб бир чой қошиқ шакар солиб ҳар икки соатда истеъмол қилиш лозим. Нафас олиш йўллари шамоллаганда эса саримсоқ (чеснок) пиёзни эзиб, яримта лимон билан аралаштириб асал қўшиб ейиш зарур. Бу нафас йўлларини юмшатишда ёрдам беради. Сиз азизларга шамоллашнинг олдини олишни оддийгина ўзимизнинг ҳалқона усулини ўргатдик холос. Ушбу маслаҳатларга риоя қилиш эса ўзингизга боғлиқ.
Лобар Мирзалиева
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар