Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Юрагида туғма нуқсони бўлган 4 нафар ўзбекистонлик бола Корея Республикасида даволаниб қайтди
09-08-2016 10:25 0 677 Рейтинг1 Чоп этиш

Юрагида туғма нуқсони бўлган 4 нафар ўзбекистонлик бола Корея Республикасида даволаниб қайтди


Яқинда Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида юрагида туғма нуқсони бўлган 25 бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 4 нафари Ча университети қошидаги "Пундан Ча" госпиталига даволаниш учун юборилганди.

Юрагида туғма нуқсони бўлган 4 нафар ўзбекистонлик бола Корея Республикасида даволаниб қайтди


Ушбу болалар Тошкент халқаро аэропорти орқали Корея Республикасидан соғломлаштирилиб юртимизга қайтиб келишди, деб хабар беради ЎзА.

Даволанишлар "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди хайрия тадбири доирасида Корея Республикасининг Junior Chamber International - JCI халқаро ёшлар ташкилоти молиявий кўмагида ташкил этилди.

Фонд ўз фаолияти давомида ўзбекистонлик болаларни мамлакатимиз ва хориждаги энг яхши клиникаларда соғломлаштиришга доир турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, Junior Chamber International - JCI халқаро ёшлар ташкилоти билан ҳамкорлик самарасида 2008-2015 йилларда Жанубий Корея мутахассислари Ча университети қошидаги "Пундан Ча" госпиталида юртимиздан 56 болани операция қилди.
uz24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*