Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пиширган ошларим кўзим ёшлари
26-04-2018 18:19 0 385 Рейтинг0 Чоп этиш

Пиширган ошларим кўзим ёшлари

Пиширган ошларим кўзим ёшлари

Ота-она ҳеч қачон унутмасинки, унга берилган фарзанд доим болаликдагидай қолмайди. Шунинг учун фурсатни ғанимат билиб бугуннинг боласи эртанинг улуғ инсони бўлишини ҳаракатини қилмоқ керак.

Дарҳақиқат, фарзанд тарбияси Ислом динида сабр-тоқат, молу давлат ва узлуксизлик жараёни билан вақт талаб этиладиган жуда масъулиятли вазифа ҳамда узоқ вақт давом этувчи ибодат деб қаралади. Мана шу воситалар орқали унинг руҳи камол топиб ақли ва жасади қувватли бўлади.



Аммо ҳаёт бир теккис эмас. Унинг ўнқир чўнқир жойлари кўп. Баъзан шундай оталар борки ўз фарзандига берган нон тузини миннат қилади. “Ўзим емай, киймай сенларни боқяпман”, деманг,

Илло, ана ўша фарзанд катта бўлган чоғида сизга қарайди. Иссиқ совуғингиздан ҳабар олиб турувчи ҳам фарзанд бўлади.

Бир шоир айтганидек:

Оталиқнинг молин боқдим баҳорда,

Ўзи турмай уйғотарди саҳарда.

Пиширган ошлари кўзим ёшиндай,

Қотирган нонлари чақмоқ тошиндай.



Бола тарбияси ота-она ва муҳитдан соғлом фикр, соғлом эътиқод, илм-маърифат ва амал ҳамда намунани талаб этади. Шу сабабли Расулуллоҳ с.а.в. тарбияда ота-онанинг аҳамиятини ва масъулиятини таъкидлаб: “Ҳар бир чақалоқ Ислом фитратида туғилади, токи тили гапирувчи бўлгунча (шу ҳолда бўлади). Кейин эса, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилиб қўяди”[4] – деганлар



Аллоҳ таоло “Аҳзоб” сураси 5-оятида марҳамат қилади:

ادْعُوهُمْ لِآبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِندَ اللَّهِ فَإِن لَّمْ تَعْلَمُوا آبَاءهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُم بِهِ وَلَكِن مَّا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا

5. Уларни ўз оталарининг номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир. Агар оталарини билмасангиз, улар сизнинг дин қардошларингиз ва дўстларингиздир. Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ, бироқ қалбларингиз қасд қилган нарсада (бор). Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Бу оятлар нозил бўлгунича, одамлар бировнинг боласини ўғил қилиб олиб юрганлар. Инсонлар жамиятдаги мавжуд тушунча, урф-одатлар ила иш тутишган.

Энди эса оят нозил бўлиб, бу одатни ботил қилди. Ўз-ўзидан, одамларда «Нима қилиш керак, аввал асраб олинган фарзанд хусусида нима қиламиз?», «Олдинги ишларимиз учун ҳам жавоб берамизми?» каби саволлар пайдо бўлади.

Ушбу ояти карима ана шу саволларга жавоб бермоқда.
«Уларни ўз оталарининг номи билан чақиринглар. Ана шу Аллоҳнинг наздида тўғридир».
Яъни «Асраб олинган фарзандларни асраб олган одамнинг номи билан эмас, ўзининг ҳақиқий отаси номи билан чақиринглар».



Қиличбек Элмуродов “ Қўйлиқ ота” масжиди имом ноиби
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Пойтахт вилоятида “Диққат темир йўл” профилактик рейд тадбири ўтказилмоқда

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте