Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энг муҳим илм
20-04-2018 11:33 0 204 Рейтинг1 Чоп этиш

Энг муҳим илм

Энг муҳим илм

Ўз каломи қуръони каримда бандаларига мерос илмларини мукаммал қилиб баён қилиб қўйган Зот Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳукм қилган мерос қоидаларини бандалар ўртасида адолат билан жорий қилган, ўзидан уламоларгагина мерос қолдирган ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин.

Аллоҳ таоло башариятнинг саййиди ва охир замон элчиси бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин.

Фароиз илмини Ислом уламолари фазилати улуғ бўлгани учун фиқҳдан ажратиб олиб алоҳида эҳтимом билан ҳам ўрганишади. Ушбу илмни фақиҳлар “мерос илми” ва “фароиз илми” деб номлаганлар ва унга “Фароиз илми – ҳар бир меросхўрнинг – вафот топган инсон қолдирган нарсада – шарийат белгилаб берган насибасини чиқариш учун қўлланувчи фиқҳ ва ҳисобдан иборат бўлган қоидалар мажмуъаси ҳақидаги илмдир” деб таъриф берганлар. (Раддул Мухтор).

Мерос сўзи араб тили луғатида “боқийлик” ва “бир қавмдан бошқа қавмга ўтувчи нарса” маъноларида келади. Шунингдек, молнинг бир кишидан иккинчи кишига ўринбосарлик жиҳатидан кўчиб ўтишига “мерос” деб айтилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фароизни (яъни, мерос илмини) ва Қуръонни ўрганинглар ва одамларга ҳам ўргатинглар. Чунки мен қабз қилинувчиман”, дедилар.(Имом Термизий ривоят қилган)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бу илмни ўрганишни Қуръони каримни ўрганиш билан ёнма-ён келтиришлари бежизга эмас. Чунки бу илм ҳалол ва ҳаромга, бировнинг ҳаққига алоқадор бўлган илмдир. Агар маййитдан қолган мол-дунё тўғри тақсим қилинмаса, кимдир бошқанинг мол-мулкини ноҳақдан ейиш ҳисобланади.

Бошқа ривоятларда Расулуллоҳ с.а.в. “Одамлар орасида энг аввал кўтариладиган илмлардан бири бу (фароиз) мерос илми”, деб марҳамат қилиб кетишлари бежизга бўлмади. Чунки қиёматга яқин бу “фароиз”илмларни биладиган инсонлар камдан-кам, бўлишига бир ишора эди. Ислом динида оиланинг жамиятдаги ўрнига юқори баҳо берилиб келади. Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида оила аъзоларининг ўзаро муомалалари билан бирга молиявий муносабатлар ҳам кўрсатиб ўтилган. Албатта ўлим ҳақдир. Дунёда жон эгаси борки, ўлим шарбатини тотгувчидир. Қуръони каримда:

كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِ

Яъни, “Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотгувчидир” (Оли Имрон сураси, 185-оят) дейилган.

Инсон вафот бўлганда маййитдан қолган нарсалар шарийатга мувофиқ тақсимланиши керак. Аммо лекин маййитнинг яқинлари ўзлари хохлаган тарзда, ўз манфаатларини кўзлаб мерос талашиш йўлларига ўтиб кетишмоқда. Аслида жаноза ва дафн маросимларига ҳам маййитнинг мерос қолган молларидан сарф қилиб қолганини яқин қариндошлари Аллоҳнинг китоби Қуръон ва суннатга мувофиқ тақсимлашлари шарт. Афсуски мерос илмлари четда қолиб, кераксиз бидъат ҳурофот нарсаларга сарф қилиниб юборилади. Азизлар бу дунё ўткинчи дунё, ҳаммамиз бунда меҳмонмиз. Молу дунёларимизни қанийди ҳаётлик чоғларимиз, бошимизга ўлим келмасдан олдин ўз ўринларига, савоблик йўлларга сарф қилиб, керак бўлса фарзандларимиз ва яқинларимизнинг ҳам меросларини васият қилиб боришни одат қилсак кўплаб ихтилофларнинг олдини олган бўлар эдик.

Равшанбой Раимқулов “Қўйлиқ ота” жомъе масжиди имом хатиби.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Самарқандда халқ таълими тизимидаги ўзгаришларга муносабат муҳокама қилинди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте