Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 2016 йилда Ўзбекистонда нечта никоҳ ва ажрим қайд этилгани маълум қилинди
17-01-2017 11:28 0 993 Рейтинг1 Чоп этиш

2016 йилда Ўзбекистонда нечта никоҳ ва ажрим қайд этилгани маълум қилинди

2016 йилда Ўзбекистонда нечта никоҳ ва ажрим қайд этилгани маълум қилинди

Республикамизнинг Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятларида ўтган йилга нисбатан ажримлар сони ўсиши кузатилган.

2016 йилда Ўзбекистон бўйича қайд этилган никоҳлар ва ажримлар сони бўйича Давлат статистика қўмитаси маълумотларни чоп этди. Унда келтирилишича, ўтган йилда республикадаги ФҲДЁ органлари томонидан 275,1 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 29,4 мингта никоҳ бекор қилинган.

Никоҳ қайд этилиш кўрсаткичининг пасайиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида деярли бир хилда бўлиб, Қашқадарё, Наманган, Андижон, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида сезиларли даражада камайган.

Республикамизнинг Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятларида ўтган йилга нисбатан ажримлар сони ўсиши кузатилган. Статистик маълумотлар Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида эса аксинча, ажримлар сони камайган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ажримлар сонини камайтиришга, яъни оилаларни сақлаб қолишга жиддий эътибор қаратган.

2016 йил 9 ойи якунига кўра, Тошкент шаҳрида тузилган оилаларнинг 32 фоизи ажрашиш даражасига етиб борган. Бу кўрсаткич республиканинг бошқа ҳудудларида, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 8 фоиз, Хоразмда 6 фоиз, Сурхондарёда 9 фоиз, Қашқадарёда 10 фоиз, Бухорода 12 фоиз, Жиззахда 14 фоизни ташкил этмоқда. Статистик маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, оилавий ажримлар оқибатида асосан аёллар ва болалар жабр кўради.

Ҳозирда Тошкент шаҳрида 505 та маҳалла бўлиб, уларнинг ҳар бирида Яраштирув комиссиялари фаолият олиб бормоқда. Ана шу комиссиялар фаолияти самараси ўлароқ 2016 йилда 1012 та оила суд залида яраштирилган, 1361 та вояга етмаган бола тирик етимликдан сақлаб қолинган.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар