Главная > Менинг Ўзбекистоним > Гўзал шахрим фаришталари

Гўзал шахрим фаришталари


Гўзал шахрим фаришталари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чилонзор туман Кенгаши ходимлари ташаббуси билан атроф-муҳитимиз тоза ва озодалигига, гўзал шаҳримизнинг санитар ҳолатини яхшилаш борасида беминнат хизмат қилаётган ободонлаштириш ходимлари меҳнатини юксак қадрлаб уларга эҳтиром кўрсатиш мақсадида “МЕҲР ЧЕГАРА БИЛМАС” лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳа туманимизда жойлашган асосий кўчалар ва шоҳ кўчаларда эрта тонгдан самарли меҳнат қилиб, тозалигимизга муносиб ҳисса қўшаётган ободонлаштириш ходимларига ёшлар номидан миннатдорчилик билдириш орқали ёшларни атроф-муҳитга дўстона муносабатда тарбиялашдан иборатдир. Кеча лойиҳанинг илк тадбири туманда жойлашган “Бунёдкор” шоҳ кўчасида меҳнат қилаётган 20 нафар ободонташтириш ходимларига миннатдорчилик билдириш орқали бошланди.

Туман Кенгаши ходимлари эрта тонгдан ўзлари тайёрлаган эҳтиромлари билан ододонлаштириш ходимлари меҳнат қилаётган манзил сари оталанишди. Манзилга етиб борган ёшлар иттифоқи ходимлари ва фаол ёшлар ўз меҳнат фаолиятини сидқидилдан маъсулият билан бажараётган озодалигимиз фаришталари билан дилдан суҳбат қуришиб, уларнинг меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиришди.
Лойиҳа дорасида таёрланган эҳтиромларни туҳфа этиб, ҳеч қачон касал бўлмасликларини ҳар доим соғ-саломат юришларини таъкидлашди.

Ушбу лойиҳани бошлашимизга ижтимоий тармоқларда бундан 10-15 кун олдин тарқалган бир видео тасвир сабабчи бўлди. Ушбу тасвирни чуқур таҳлил қилиб, лойиҳани ишлаб чиқдик, туманимизда 600 га яқин ободонлаштириш ходимлари меҳнат қиладилар. Биз албатта босқичма-босқич уларнинг барчалари меҳнат қилаётган манзилларга ташриф буюрамиз ва ёшлар эҳтиромини кўрсатамиз дейди:- Ёшлар Иттифоқининг Чилонзор туман маҳаллий Кенгаши раиси, лойиҳа асосчиси- Баҳодир Зиёвиддинов.
Гўзал шахрим фаришталари

Гўзал шахрим фаришталари

Гўзал шахрим фаришталари

Вернуться назад