Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Иммун тизимимиз яхши ишласа, касал бўлмаймиз!
18-03-2020 07:33 0 302 Рейтинг1 Чоп этиш

Иммун тизимимиз яхши ишласа, касал бўлмаймиз!

Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Тиббиётда “иммунология” деган атама мавжуд бўлиб, у лотин тилида эркин, маълум нарсалардан холи организмнинг бегона тузилмаларга нисбатан реакциясини ўрганувчи тиббий-биологик фан деганидир.

Бизнинг бугунги суҳбатдошимиз, ҳамюртимиз бўлган таниқли олим, академик Раҳим Мусаевич Хаитов. Асли самарқандлик бўлган Раҳим Мусаевич Самарқанд давлат тиббиёт институти битирувчиси, ўз пайтида Совет Иттифоқидаги энг ёш тиббиёт фанлари номзоди саналади. Ҳозирги кунда Р.М.Хаитов Россия фанлар академияси ва Россия тиббиёт фанлари академияси академиги. У чорак асрдан кўпроқ вақт давомида директор лавозимида ишлади, ҳозирда эса – Россия тиббиёт-биология Федерал агентлигининг “Иммунология институти” Давлат илмий марказида илмий раҳбар, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош аллерголог-иммунологи, А.И Евдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт-стоматология университетида иммунология ва аллергология кафедраси мудири, Россия аллергологлар ва клиник иммунологлар уюшмаси Президенти, “Иммунология” ҳамда “Физиология ва имммун тизим патологияси” журналларининг бош муҳаррири, РФ Давлат мукофотлари, Ўзбек ССРнинг давлат мукофоти, ҳамда РФ Ҳукумати мукофотлари соҳиби. Россиянинг III ва IV даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун”, ҳамда қатор хорижий мамлакатларнинг турли орденлари билан мукофотланган. “Россия Федерациясини фан арбоби” фахрий унвони билан тақдирланган. Эслатиб ўтамиз, авваллари шифокорлар камдан-кам ҳолларда икки карра, яъни ҳам йирик, ҳам тиббиёт академиялари академиклари бўлган. Академиклар Н.Н.Блохин, Е.И. Чазов, Р.В.Петровлар шулар жумласидан.

Р.М. Хаитов устози Россиянинг машҳур олими, Р.В Петров билан бирга биринчи бўлиб, радиация билан зарарланиш билан боғлиқ инфекцион ва иммунологик жараёнларни тадқиқ этган. Тана иммун тизими бегона моддага боғлиқлиги аниқланган. Р.В Петров ва Р.М.Хаитов томонидан иммун тизимининг тана ҳужайралари билан ўзаро алоқаси механизмлари аниқланган, инсон геномининг иммун реакциянинг бошқарилишини амалга оширувчи бир қисми ўрганилган. Улар томонидан инсоннинг репродуктив жараён, атроф-муҳит таъсирига қаршилик каби муҳим биологик функцияларини амалга оширишда имммунитет реакцияси генларнинг функциясини баҳолаш усуллари ишлаб чиқилган.
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Биринчи марта, болалар боғчасига, 1947 йил

Ушбу олимлар томонидан шунингдек, органлар ва инсон тўқималари мослигининг янги генлари аниқланган ҳамда органлар ва илик кўчириш учун бир-бирига мос тўқимали жуфтликларни танлаш тизими жорий этилди. Олимлар иммун тизимининг муҳим ролини эътиборга олган ҳолда истиқболли ген диагностистикаси асослари, қатор аутоиммун ва онкологик касалликларни даволаш усулари ва регулятор омиллар асосида янги препаратларни яратиш бўйича кўплаб ишларни амалга оширган. Улар биринчи бўлиб сунъий антигенлар - инсон иммун тизимининг имкониятларини сафарбар қилувчи нанотузилмаларни яратган. Қатор юқумли касалликларга қарши самарали иммуномодуляторлар, нановакциналар, аллергиялар иммунотерапияси учун кўплаб янги туркумдаги дори воситалари яратилиб, тиббий амалиётда қўлланилмоқда.

Р.М.Хаитов ва Р.В Петров томонидан катталар ва болаларнинг кенг қатламида иммун ва алллергологик даражани баҳолаш амалга оширилган, Россиянинг иммунологик харитаси тузилган. Журналист Раҳимжон Султонов таҳририятимизни илтимосига кўра, ҳамюртимиз, машҳур олим, Россия Федерацияси Фанлар академияси академиги Раҳим Мусаевич Хаитов билан суҳбатлашди.
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Онаси Закия Маруфовна Расули ва отаси Муса Назарович Хаитов, 1966 йил

- Раҳим Мусаевич, бизнинг саволларига жавоб беришга розилик билдирганингиз учун сизга миннатдорчилик билдирамиз. Бизга маълумки, барча ғалабаларимиз, ютуқларимизнинг асосий манбаси - асосан бизнинг ота-онамиздир. Сизнинг ота-онангиз қандай инсонлар бўлишган? Шахсан мен отангиз Мусо Назаровични танирдим. У киши билан Самарқандда, Тошкентда бўлиб ўтган бир неча йиғилишларда, Республика Олий Совети сессияларида ва бошқа вазиятларда кўп бор учрашиш бахтига муяссар бўлганман. У жуда доно, мулоҳазали киши, ҳаётнинг ўзи ўша пайтда бошқарувчилар олдига қўйган вазифаларни бажариш учун жон куйдирувчи инсон бўлган. Онангиз Закия Маруфовнани эса ҳеч қачон кўрмаганман. Улар ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Дарҳақиқат, менинг ота-онам ажойиб инсонлар бўлишган. Мен уларнинг тарбияси туфайли Самарқанддаги мактабни, тиббиёт институтини аъло баҳолар билан тугатдим. Улар мени меҳнатга, сабрли бўлишга, тиббиёт, илм-фанга меҳр қўйишга, қанчалик оғир бўлмасин мақсад сари интилишга ўргатганлар. Ота-онам ниҳоятда ўқимишли, олий маълумотли шифокорлар бўлишган. Отам - терапевт, онам – акушер-гинеколог бўлганлар. Онам машҳур оилада туғилган, унинг отаси, бобом Маруф Расулий журналист, маърифатчи бўлганлар, еттита тилни билганлар, Самарқанддаги мактаб ва кўча ўз даврида бобомнинг номи билан аталган.

Шаҳарда онамнинг ҳурмати қанчалик баланд бўлганини яхши эслайман - кўпчилик фарзандлари онамнинг қўлида туғилишини ҳоҳларди, миннатдор бўлган ота-оналар ва болалар жуда кўп эди. Шу билан бирга онам ниҳоятда кўнгилчан, болалари ва набираларини жуда яхши кўрарди. Биз онамни жуда яхши кўрардик. Ҳа, айтгандай, менинг энг севимли дарслигим бўлган “Иммунология” ота-онам хотирасига бағишланган. Бу китоб бир неччи маротиба рус тилида чоп этилди, инглиз ва қозоқ тилларида таржима қилинди. Яқинда бу дарслик ўзбек тилида ҳам таржима қилинди ва шу йил Москвадаги тиббий уқув адабиётлари «ГЭОТАР – Медиа» нашриётида чоп этилади.-
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Бўлажак шифокор талабалар пахта теримида, 1962 йил

---Кўриб турганимиздек, Хаитовлар оиласида тиббиёт авлоддан авлодга ўтиб келмоқда. Сиз иммунонлогияга қандай қилиб кириб келгансиз? Бу соҳага қизиқиш қачон пайдо бўлган? Бу Самарқандда содир бўлганми ёки Москвадами? Бунинг жиддий бир сабаби бўлганми?

- Ҳа, сулоламиз - шифокорлар сулоласи. Мен отамнинг таъсири туфайли тиббиёт институтининг биринчи босқичиданоқ илмий иш билан шуғуллана бошлаганман. Иккинчи босқичда газета ва журналларда менинг мақолаларим чоп этилган. Бир куни дарсдан сўнг Самарқанддаги марказий кўчалардан бирида кетаётиб, одатдагидек, китоб дўконига кирдим ва тиббий адабиётлар бўлимида янги китобга кўзим тушди: Р.В. Петров: “Нур билан зарарланиш иммунологияси”. Радиация тиббиётига қизиққаним боис, шу заҳотиёқ қўлланмани сотиб олдим. Уни бир ўтиришда ўқиб чиқдим ва “Иммунология” фанига меҳр қўйдим. Ўша пайтдан бошлаб мен асосан иммунология тадқиқотлари билан шуғулланганман. Иммунология билан жиддий шуғулланиш мақсадида Москвага, профессор Р.В.Петровнинг олдига бориш орзуим эди. Кейин ота-онам менга оқ фотиҳа берди ва мен Москвага жўнаб кетдим. СССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Биофизика институтига бориб, Р.В. Петровнинг ҳузурига кирдим.

Р.В. Петров учрашув чоғида ҳеч қандай тавсияномалар ва телефон қўнғироқларисиз, шунчаки кўчадан келганим учун бўлса керак, бўш иш ўринлари йўқлиги, бироқ цитогенетик тадқиқотларнинг янги услубларини ўзлаштирсам, мени ўз лабораториясига ишга олишини айтди. Яна бу услубларни ҳеч қим йўлга қўя олмагани, ўша пайтда мамлакатда умуман бўлмаганини ҳам қўшимча қилди. Мен уч ҳафтада бу ишни охирига битирдим. Шундан кейин Петров: “Энди сени енгиб бўлмайди!” деб куйди.. Икки йилдан сўнг мен докторлик диссертациямни ҳимоя қилдим ва мени Москвада олиб қолишди. Ўша пайтларда бу ниҳоятда қийин бўлсада, ярим йил ичида менга лаборатория, прописка ва уй беришди, кейин мен бу уйга оилам - турмуш ўртоғим ва фарзандларимни кўчириб келдим.
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

И.П.Павлов номли Самарқанд Тиббиёт институти лабораториясида, 1963 йил

-Агар адашмасам, ҳозирги кунда Сиз Россия фанлар академиясининг ўзбек миллатига мансуб ягона ҳақиқий аъзосисиз. Шунингдек, Сиз иммунология фанининг дунё миқёсидаги машъаллари қаторига кирасиз. Ёшлигингиздаги иммунология ва ҳозирги иммунология даврини қандай баҳолайсиз? У қандай босқичлардан ўтди?

- Иммунология доимо жадал ривожланиб келган фан. Ёшлигимда мен хизмат сафари билан хорижда, айниқса АҚШда кўп бўлганман (университетларда ойлаб ишлаганман, маърузалар ўқиганман). Иммунологияни ҳаёт ҳақидаги энг муҳим фанлар қаторига олиб чиққан муҳим кашфиётларим айнан ёшлик йилларимда амалга оширилган. Бир тасаввур қилинг-а, ҳар икки-уч йилда, баъзан ҳар йили, имммунологлар физиология ва медицина бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлмоқда. Иммунология билан шуғулланишни бошлаганимда ёшим 20 да эди. Ўтган вақт давомида иммунология ниҳоятда ўзгарди. Бугунги кунда бу фан тиббиёт ходимлари, биологлар, биокимёгарлар, тиббиётга яқин бошқа соҳа вакиллари фаолиятининг узвий бўлагига айланиб қолди.
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Юрий Гагарин билан Иссиқкўлда, 1964 йил

Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Бўлажак шифокор талабалар ҳарбий йиғинида, 1965 йил

- Иммунология ҳам фаннинг бошқа соҳаси каби инсон, умуман халқ ҳаётини яхшилашга, мамлакатларни ривожлантиришга ҳисса қўшиши керак. Бугунги кунда бу қайси жиҳатларда намоён бўлмоқда?

- Иммунология ҳақиқатан ҳам аҳолининг биокимёвий хавфсизлигидир. Бу касалликлар диагностикаси, уларнинг олдини олиш ва даволашнинг ниҳоятда аниқ усулларидир. Оддий мисол: инсоният кўплаб инфекцияларга қарши иммунитетни шакллантирадиган вакциналарсиз яшай олмаган бўларди.

- Тошкентда Ўзбекистон ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти фаолият юритади. Адашмасам, мазкур институт бир пайтлар Бутуниттифоқ институтининг филиали бўлган. Мен бир пайтлар у ерда академик Рэм Викторович Петров қаторида сизнинг ҳам портретингизни кўрганман. Бугунги кунда бизнинг институтимиз ва Сиз узоқ йиллар давомида бошчилик қилган, ҳозирда ўғлингиз Мусо Раҳимович раҳбарлик қилаётган Россия Иммунология институти ўртасидаги илмий алоқалар қай даражада?

Хаитов: 1980-йилларда ўша пайтдаги Иттифоқ ҳукумати даврида Институтингиз филиалини қаерда очамиз, деб сўрашди. Мен биринчи бўлиб, Ўзбекистонда, Тошкентда деб жавоб бердим. Нима учун? Чунки мен Ўзбекистон, Ватаним учун катта иммунологлар мактаби (бир неча ўнлаб фан докторлари ва номзодлари)ни тайёрлаганман. Бу СССРдаги бошқа республикаларда йўқ эди. Улар рози бўлишди. Ҳозирги кунда у менинг ўқувчим академик Т.У. Арипова (у менинг раҳбарлигим остида номзодлик ва докторлик ишини ҳимоя қилган) раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон ФА Иммунология ва инсон геномикаси институти деб аталади. Биз ҳанузгача ҳамкорлик қиламиз, биргаликда анжуманлар ўтказамиз, имммунологиянинг аллергиялар ва иммунитетга боғлиқ касалликларга ташҳис қўйиш ва уларнинг терапияси бўйича янги услубларни ўзлаштиришда ўзаро ҳамкорлик қиламиз. Мен Иммунология институтида ташкил қилинадиган конференцияларда маъруза ўқиш учун тез-тез Тошкентга бориб тураман. Жорий йилнинг куз ойларида ҳам Ўзбекистонга ва албатта ушбу институтга ташриф буюришни режалаштираяпман.

-Мен оддий инсон сифатида экология, атроф-муҳитнинг нохуш таъсири, хусусан, турли фаол моддалар қўшилган ҳолда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш имммун тизимимизга салбий таъсир кўрсатади, деган фикрдаман. Инсон ҳаётига бу салбий таъсирларни камайтириш учун илм-фаннинг роли қандай бўлмоқда?

-Авваламбор, биз соғлом турмуш тарзини тарғиб қиламиз. Ҳа, тўғри иммун тизим кўплаб салбий омиллар, экология, чекиш, бошқа зарарли одатларга боғлиқдир. Биз иммун тизимимизни асрашимиз, у заифлашса, уни даволашимиз лозим. Ҳозирги кунда иммунодефицитлар диагностикасининг жуда аниқ услублари, иммун функцияни тиклайдиган ва кучайтирадиган яхши иммунотроп дорилар бор.

-Суҳбатимиз давомида бизнинг минтақамиз, хусусан Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган қариндошлар ўртасидаги никоҳ масаласига тўхталиб ўтсак. Бундай никоҳлар кам бўлиши учун давлатимиз томонидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Гарчи қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган, турли тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, уларнинг сони камайганича йўқ. Сизнинг фанингиз қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг инсон генетикаси, унинг иммун тизимига таъсирини ўрганадими?

- Маълумки, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибати хайрли эмас. Чунки бундай никоҳлар дефект ёки зарарли генларнинг учрашишига ёрдам беради. Ана шундай генлар орасида аллергия, кўплаб иммунодефицит ва бошқа касалликларга мойилликни таъминловчи генлар ҳам бўлади. Бу генeтик тоза линиялардаги ҳайвонлар, маълум генлари олиб ташланган ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда исботланган.

-Сўнгги пайтларда реклама роликларида ҳам иммунитетни мустаҳкамлаш ҳақида кўп гапирилаяпти. Сизнинг бу ҳақдаги фикрингиз қандай?

-Албатта имммунитетни мустаҳкамлаш керак! “Иммунитет” атамасининг бу қадар оммалашиб кетиши бежиз эмас. Аҳолининг кенг қатламлари инсон организмида бизни барча генетик жиҳатдан бегона бўлган нарсалардан ҳимоя қилувчи муҳим бир тизим мавжудлиги борлигини англаб етди. Мен юқорида айтиб ўтганимдек, ушбу тизим соғлом бўлса, биз ҳам соғлом бўламиз. У бизни турли зарарли микроорганизмлар - бактериялар, вируслар, бегона оқсиллар шунингдек, ички душманлар - мутант тўқималардан ҳам ишончли ҳимоя қилади.

- Соғлом одамда ундай ҳужайралар қандай пайдо бўлади?

- Бизнинг органларимиз ва тўқималаримизда доимо ҳужайраларнинг кўпайиш жараёни юз беради. Ҳар онда миллионлаб ҳужайралар бўлинади, яъни ДНК кўпайиши юз беради. Ушбу катталикни ҳисобга олган ҳолда генетик материални ўқишда хатолар мутлақо нормал ҳолат. Ушбу муваффақиятсизликлар мутацияларга олиб келиши мумкин, бироқ нормал даражада фаолият юритадига иммун тизим шу заҳотиёқ бегона ҳужайраларни аниқлайди ва уларни йўқ қилади.

Зарарланган ҳужайралар билан ҳам шундай ҳол юз беради: иммун тизимимиздаги бош органларимизда бири тимус бези бу ҳолатда махсус ҳужайралар бўлинмалари, лимфоцит-киллерларни ишлаб чиқади. Бироқ иммунитет маълум сабабларга кўра, заифлашса, жиддий муаммолар юз бериши мумкин. тез-тез содир бўлиб турадиган ўткир респиратор вирус инфекцияси ва сурункали зотилжам - энг даҳшатлиси эмас. Мутация қилган ҳужайралар омон қолиб, фаол тарзда кўпая бошлайди ва саратон касаллигини келтириб чиқаради.
Бунинг тескариси бўлиши ҳам мумкин. Иммун тизим жуда кўп тажовузкор аутоантил оқсилларни ишлаб чиқара бошлайди. Улар шахсий тўқималар ва органларга ҳужум қилади. Кейин жиддий аутоиммун хасталиклар пайдо бўлади: буйрак, юрак, бўғинлар зарарланади, модда алмашинуви бузилади, ревматизм, қандли диабет касалликлари ривожланади. Бу ҳам иммунодефицитнинг бир кўринишидир: маълум сабабларга кўра организмда ушбу жараёнларни назорат остида ушлайдиган иммуномодулятор-ҳужайралари етишмайди.

-Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Иммунитетни дори-дармолар ёрдамида ошириш лозимми?

-Асло бундай қилиш керак эмас! Нормал ишлайдиган иммун тизимининг ўзи барча ишни эплайди. Ҳар қандай нотўғри аралашув унинг мувозанатини ишдан чиқариши мумкин. Бизникилар мустақил даволанишни хуш кўради: ўткир респиратор вирус инфекцияси белгилари борлигини сезиши билан дарҳол дорихонага бориб, қўлларига илинган иммуномодуляторларни сотиб олишади. Бироздан сўнг эса, иммунологнинг қабулига келиб, тез-тез касалликка чалинаётгани, ҳеч нарса ёрдам бермаётганидан шикоят қилишади.

Иммуномодуляторлар – витаминлар ҳам, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар ҳам эмас. Улар имммунитетнинг маълум бир сарф этилган функциясини аниқ тиклашга йўналтирилган кучли дори воситаларидир. Мамлакатимизда совет давридан буён имммунология соҳасига қизиқиш катта, иммуномодуляторлар ҳам бошқа жойдагига қараганда анча кўп рўйхатга олинган – улар 50-60 та. Орадан анча вақт ўтди ва шифокорлар ҳам ушбу дори воситалари самарали, бошқаларининг фойдаси камроқ, яна баъзилари нохуш оқибатларни келтириб чиқаришини билишади. Уларни фақат шифокор кўрсатмасига асосан қабул қилиш керак. Мен ҳақиқий имммуномодуляторлар унчалик ҳам кўп эмас, беш-олти хил бўлса керак, деб ўйлайман.

-Суст иммунитетнинг ўзи кўрсатгич ҳисобланмайдими?

-Умумий иммунодефицитлар бўлмайди: бу тизим ниҳоятда мураккаб ва нозикдир. Бу худди улкан симфоник оркестрга ўхшайди: ҳар бир мусиқачи ўз ўрнида бўлиб, яхши ижро этган тақдирдагина у ажойиб янграйди. Агар уларнинг бирортаси мусиқани бузиб чалса ёки режиссёр касалликка чалиниб қолса, какофония бошланади. Организмда нормал ахборот алмашинуви бўмлайди, ҳужайралараро алоқа бузилади. Шундан сўнг бузилишлар бошланади.

Агар беморнинг имммун тизимида бузилишлар кузатилса, саводли мутахассис унинг иммун тизимини даражасини аниқлаш учун қон таҳлиллари топширишга юбориши керак. Оддий қилиб, иммунитет паст дейилмайди, муаммо қаердалиги аниқланади. Ҳимоя антижисмлари ва оқсилларнинг пайдо бўлиши, қотил ҳужайраларнинг шаклланиши, медиаторларнинг ишлаб чиқилиши сингари ҳаммаси бўлиб қарийб 100 та турли параметрларга эътибор қаратилади. Айнан нима ишдан чиққани аниқланганидан сўнггина имммуномодулятор танланади. Айнан шу даволаш ҳисобланади.

Тиббиёт, умуман биология фанида кўплаб қийинчиликлар мавжудлигига қарамай, иммунологияда аҳвол жуда яхши. Россияда ихтисослашган лабораториялар кўп, малакали мутахассислар ҳам етарли (ўз вақтида мен аллерголог-иммунолог шифокори мутахассислиги тиббиёт мутахассисликлари рўйхатига киритишлари учун тегишли тузилмалардан рухсат олганман). Шарт-шароитлар ёрдамга муҳтож инсонга ёрдам бериш имконини беради. Фақат мурожаат қилинса бас.
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

СССР нинг энг ёш профессори Калифорния университетида маъруза қилмоқда, 1978 йил

-Ҳозирги кунда дунёни ташвишга солаётган янги хавф - коронавирус пайдо бўлди. Бу борада Сизнинг фикрингиз.

Коронавируслар аввалдан маълум бўлган. Бу РНК вируслари туркумига кириб, улар турли ҳайвонларда бўлади ва инсонга ўтиши (юқиши) мумкин. Уларнинг аксарияти оддий шамоллаш ёки гастроэнтеритларни келтириб чиқаради. Одамлар мунтазам ҳайвонлардан оғир оқибатли, асосан нафас олиш тўқималарини зарарлайдиган коронавирусларнинг янги турларини юқтириб оладилар. Масалан, 2000-2001 йилларнинг бошларида атипик зотилжам касаллигини қўзғатувчи SARS-COV коронавируси, 2015 йилда – нафас олиш органларининг оғир шикастланишига сабаб бўлган MERS коронавирувчи пайдо бўлган эди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Тегишли вирус генлари мутацияси натижасида пайдо бўлган COVID-19 коронавирувси билан чиққан тажовузкор коронавирус инфекцияси пайдо бўлди.

Ҳозирги кунда эпидемия ва пандемиялар йўқ, фақат турли мамлакатларда касалликка чалинганлар қайд этилмоқда, бироқ муаммо жиддий. Вирусга қарши вакцина ҳали-бери чиқмайди (бунинг учун йиллар керак бўлиши ҳам мумкин). Шунда ҳам агар будай вакцина яратишнинг уддасидан чиқишса. Шу боис даволаш касалликни даволаш биринчи масала. Дунёдаги барча фармацевтик саноат шунинг устида иш олиб бормоқда. Институтимизда Мусо Хаитов томонидан COVID-19 га қарши махсус РНК молекулалари асосида дори воситаларини яратиш ишлари бошланди. Бироқ махсус антивирус препарати ҳали мавжуд эмас. Шу боис, энг асосийси – бу карантин чора-тадбирларидир. Шуни қайд этиш керакки, COVID-19 дан асосан иммунитети суст одамлар нобуд бўлмоқда. Шунинг учун, кекса ва касалланган (вируснинг асосий қурбонлари)ларни даволашда инфекцияга қарши имммунитети кучайтирувчи дориларни қўшиш керак.

-Иммунологиянинг келажаги қандай? Сизнингча, илм-фаннинг ушбу соҳаси қайси йўналишда ривожланади?

-Менимча имммунологиянинг келажаги порлоқ. Бу энг аввало ҳали енгиб бўлинмаган инфекцияларга қарши вакциналарнинг яратилишидир. Булар саратон ва юқумли бўлмаган бошқа касалликларга қарши вакциналардир. Булар янги имммунотроп дори воситаларидир. Агар иммун тизимимиз яхши ишласа, биз касал бўлмаслигимиз керак. Оддий мисол: инсон организмида доимо генлар мутацияси юз беради. Натижада, саратонга айланиши мумкин бўлган зарарли ҳужайралар пайдо бўлиши мумкин.

Иммун тизим ҳужайралари ўзгарган ҳужайраларни дарҳол аниқлайди ва уларни йўқ қилади. Туғма иммунитет деб аталадиган ҳужайраларга таъсир қиладиган янги усул ва дориларни ихтиро қилиш керак. Улар бир дақиқа ичида бактерия ва вирусларни аниқлаб, уларни йўқ қилади. Афсуски, бу нарса ҳамиша ҳам ишлайвермайди, шунинг учун инсон касалликка чалинади. Бизнинг вазифамиз - тез орада ана шундай дори воситаларини яратишдир.
Қизиқарли суҳбат учун ташаккур.
Суҳбатни журналист Раҳимжон Султонов олиб борди.

Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Ота уйида оила даврасида. Москвадан навбатдаги гал келганда, 1971 йил
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Москва, Кремль. Россия Президенти В.В.Путин Р.М.Хаитовга «За заслуги перед Отечеством» IV степени (“Ватан олдидаги хизматлари учун” IV даражали) орденни тақдим қилмоқда, 2005 год
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Ота ва ўғил. Ота Россия иккита академиясининг академиги, ўғил эса ҳозирча Россиянинг Фанлар академиясини мухбир-аъзоси
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Бахтиёр бобажон
Иммун тизимимиз  яхши ишласа,  касал  бўлмаймиз!

Самарқанддаги биринчи Республика клиник шифохонаси бош корпуси олдида отаси М.Н.Хаитовга ўрнатилган бюст ёнида тиббиёт ходимлари билан
Барча фотосуратлар Р.М.Хаитовнинг шахсий архивидан
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида соат 09:44 да зилзила сезилди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

expo
Боглиш маколалар