Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Қибрай туманида "Сенатор ва депутатлар сайёр қабули" ташкил этилди.
10-02-2020 15:55 0 1129 Рейтинг1 Чоп этиш

Қибрай туманида "Сенатор ва депутатлар сайёр қабули" ташкил этилди.

Қибрай туманида "Сенатор ва депутатлар сайёр қабули" ташкил этилди.

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Бунёдкор" маҳалла фуқаролар йиғинида "Сенатор ва депутатлар сайёр қабули" ташкил тилди.Халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг "Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бӯйича доимий комиссияси" иш Режасига асосан ташкил этилган тадбирда Бунёдкор, Наврӯз, Маърифат, Бойжигит маҳалла фуқаролари иштирок этдилар.

Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қӯмитасида доим ас.иш. сенатор Қодирхонова Малика Акбаровна жорий йилнинг 24 январ куни Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга йӯллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларга тухталар экан, жорий беш йилликка сайланган депутатлар ва сенаторлар бевосита халқ билан яқин алоқада бӯлиши зарурлиги, сайловчилар томонидан тушадиган мурожаатлар туман, вилоят ва Республика даражасида ҳал этилиши ҳақида тушунтириш берди.

Сайёр қабулда сенатор ва депутатларга аҳолидан ечимини кутаётган долзарб масалалар ҳақида мурожаатлар бӯлди. Қорамурт кӯчаси 2-уйда истиқомат қилувчи Рихситилла Қаюмов ҳудуддаги Лимончилик ҚВПи кӯп йиллар аввал маҳалла аҳли томонидан ҳашар йӯли билан қурилгани, ҳудуд аҳолисига хизмат қилгани ва яқин уч-тӯрт йил ичида бу ҚВПи оптималлаштириш сиёсатига кӯра ёпилиб кетгани, бу эса кексалар ва ёш болали оналарга бошқа ҳудуддаги поликлиникага бориб келишда қатор қийинчиликлар туғдираётганини маълум қилди.
Қибрай туманида "Сенатор ва депутатлар сайёр қабули" ташкил этилди.

Шунингдек, ҳудуддаги 46-ӯрта таълим мактаби директори Жамила Йӯлчиева ҳам мазкур мактаб аввалги эски боғча ӯрнига мослаштирилган мактаб 240 ӯрнига мӯлжаллангани, ҳозирда ӯқувчилар сони 300 дан ошгани ва эндиликда қӯшимча бино ва спорт зали қурилиши кераклигини маълум қилди. Мазкур мактабнинг 2019 йил 11-синфни 11 нафар ӯқувчи тамомлаган бӯлса, шуларнинг 8 нафари олий ӯқув юртларига ӯқишга кирган. Бу ҳудудда фаолият олиб бораётган 25-ӯрта мактаб 600 ӯқувчига мулжалланган бӯлиб, бу мактабнинг ярим ҳудуди мусиқа ва санъат мактабига берилган бӯлиб, эндиликда таълим икки сменада ташкил этилган ва табиийки, бу ҳудудда мактаб таълими бӯйича ҳам ечилиши лозим бӯлган масалалар бор.

Шунингдек, Қибрай шаҳарчаси, Ифтихор маҳалла, Ӯзгариш кӯчаси(Авто шоҳбекат) 19, 19-А, 19-Б уйларда тадбиркорлик қилаётган фуқаролар томонидан ҳам мурожаат тушди. Маълум бӯлишича, 2016 йилнинг сентябр ойида туман заҳира еридан тадбиркорлар З.Сагдуллаев, Д.Умарова, Д. Хабибуллаеваларга енгил турдаги маиший хизмат курсатиш шаҳобчалари қуриш учун ер майдони ажратилган. 2017 йил январ ойида енгил типдаги хизмат кӯрсатиш мажмуаси қурилиши якунига етиш арафасида туман ҳокими ер ажратиш тӯғрисидаги қарорини бекор қилган.
Бундан бехабар тадбиркорлар май ойида ӯз фаолиятини бошлаб, аҳолига хизмат кӯрсатишни йӯлга қӯйган. Ҳозирда 10 дан зиёд тадбиркорлар 40 тадан ортиқ иш ӯрни яратиб, аҳолига 10 ортиқ хизмат турларини кӯрсатишмоқда. Лекин ӯтган йиллар давомида тадбиркорлар судма-суд, идорама идора сарсон бӯлиб, хизмат кӯрсатиш шаҳобчаларини буздиришдан тӯхтатиб туриш билан сарсон. Айнан бугун ҳам МИБ бинони буздириш учун шай ҳолатда эшик қоқмоқда экан. Тадбиркорнинг бу масаласини ҳам сенатор алоҳида қайд этди.
Қибрай туманида "Сенатор ва депутатлар сайёр қабули" ташкил этилди.

Айнан шунга ӯхшаш, лекин ӯхшамайдиган яна бир ҳолат мурожаатчи томонидан маълум қилинди.
Маърифат маҳалласига қарашли бӯлган 4 сотихли ер майдони бир неча йил аввал бир "шоввоз" томонидан икки хонали биноси билан кадастр ҳужжатлари тайёрланган. Маҳалла аҳлини эса сизлар учун гузар, новвойхона, сартарошхона ва шу каби бинолар қуриб берамиз, дея ишонтирилиб, сотиб юборилган. Ҳозирда бу ерни сотиб олган янги харидор, бу ер учун кӯп жойга "пул қистиргани", кимларнингдир "оғзини ёпгани", шу ҳаражатларни қайтариб беришса, бу ерни ташлаб кетишини рӯкач қилмоқда экан. Маълум бӯлишича, маҳалла фаоллари бир неча йилдирки, бу масала билан туман мутасаддиларига мурожаат қилишларига қарамай, муаммо ҳал этилмаган.

- Сайёр қабулда бу каби қонун бузилишлари, ӯзининг шахсий муаммосига ечим тополмай юрган аҳоли ӯз дардини тушунтирди. Биз бу мурожаатларнинг барчасини қабул қилдик ва қонун доирасида ҳал этишга кӯмаклашишимизни тушунтирдик, дейди Халқ депутатлари Қибрай туман кенгашининг "Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссияси" аъзоси, Халқ депутатлари Қибрай туман кенгаши депутати Дониёр Юсупов.
Қибрай туманида "Сенатор ва депутатлар сайёр қабули" ташкил этилди.

Қабул жараёнида Бобур маҳалласи фуқароси Мақсуда Ёқубованинг маълум қилишича, маҳалланинг 1 кмлик масофадаги ичимлик суви қувури таъмирталаб. Сув сотувчи идора ӯз вазифасини бажармайди. Қувурлар ёрилиб, ундан чиқаётган тоза ичимлик суви канализация қувурига улаб қӯйилган. Бугун аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи долзарб бӯлиб турган бир вақтда бундай ҳолат ҳақида изоҳ беришга тил ожизлик қилади.

Мухтасар айтганингда, аҳоли билан ташкил этилган мазкур учрашув, йиллар давомида ӯз ечимини кутиб турган муаммолар ва долзарб масалалар ечими учун айни вақтида ташкил этилди, дейиш мумкин. Муаммолар ечимини эса вақт кӯрсатади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар